Тошкент халқаро аэропортида «божхоначисиз божхона» тизими йўлга қўйилди. У қандай ишлайди?
4 август 2022, 12:14

Тошкент халқаро аэропортида «божхоначисиз божхона» тизими йўлга қўйилди. У қандай ишлайди?

1 июлдан бери Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетаётган йўловчилар божхоначилар текширувидан ўтказилмаяпти. Бунда йўловчилар ҳақидаги олдиндан тўпланган маълумотлар асосида фуқаролар ва уларнинг юклари электрон боди сканер қурилмасидан ўтмоқда. Фақат шубҳа уйғотган шахсларгина текшириляпти.

Ўзбекистон Тайван билан боғлиқ вазият тезроқ бартараф этилишига умид билдирмоқда — ТИВ
4 август 2022, 11:27

Ўзбекистон Тайван билан боғлиқ вазият тезроқ бартараф этилишига умид билдирмоқда — ТИВ

Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини ва ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди ҳамда Тайван билан боғлиқ вазиятда кескинликнинг тезроқ бартараф этилишига умид қилмоқда, деб баёнот берди ТИВ.

Олмаотада паспортлари олиб қўйилиб, таҳдид қилинган 10 нафар ўзбекистонлик қутқариб олинди
4 август 2022, 10:35

Олмаотада паспортлари олиб қўйилиб, таҳдид қилинган 10 нафар ўзбекистонлик қутқариб олинди

Олмаотада паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб қилиш мақсадида ушлаб турилган 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.

Президент терговчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни топширди
4 август 2022, 09:00

Президент терговчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни топширди

Президент суриштирув ҳамда тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизимини яратишни топширди. Бош прокуратура академияси раҳбарининг сўзларига кўра, юқори малакали терговчилар корпусини шакллантириш вазифаси қўйилган.

ОТМга кириш учун тест синовлари 8 августдан бошланади
4 август 2022, 08:22

ОТМга кириш учун тест синовлари 8 августдан бошланади

ОТМларга кириш учун тест синовлари 8 августдан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Имтиҳонлар икки сменада 20 августга қадар бўлиб ўтади. «Абитуриент рухсатномаси» эса 4 августдан берилади.

Шахмат олимпиадаси 6-тури: Ўзбекистон Ҳиндистон билан дуранг ўйнади
4 август 2022, 00:48

Шахмат олимпиадаси 6-тури: Ўзбекистон Ҳиндистон билан дуранг ўйнади

Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга пастлади. Аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этиб, 37-ўринга кўтарилди.

Тошкентда қашқадарёлик қиз «участкавой» зўрлаганини маълум қилди
3 август 2022, 22:27

Тошкентда қашқадарёлик қиз «участкавой» зўрлаганини маълум қилди

Қашқадарёлик қиз Тошкентда профилактика инспектори томонидан зўрлангани ва ундан ҳомиладор бўлиб қолганини маълум қилди. ИИО ходими уларнинг мулоқоти ўзаро келишув асосида бўлганини таъкидлаб, терговга далил сифатида видео тақдим этди. У қизнинг ҳомиладор бўлишига алоқаси йўқлигини ҳам айтган.

Россиядаги инфляция Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади — ПМТИ
3 август 2022, 22:11

Россиядаги инфляция Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади — ПМТИ

Россиядаги нархларнинг ошиши Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорлигига Туркиядаги инфляциядан кўра кўпроқ хавф туғдиради, дейди ПМТИ экспертлари. Россия товарлари ва хизматлари нархлари ошишининг Ўзбекистонда нархлар ошишига таъсири 7,7 баравар — 6 фоизгача ошиши мумкин

3 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 август 2022, 22:00

3 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам, 4 август куни чақириладиган Сенатнинг ялпи мажлиси, муддатидан аввал озодликка чиққан 14 ёшли қизни зўрлашга мажбурлаган уч эркак, боғчаларда 2 нафар 5 ёшли бола вафот этгани, чет тилидан 56 та сохта сертификат ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Ўзбекистон «АрМИ-2022»нинг бешта йўналишига мезбонлик қилади
3 август 2022, 19:32

Ўзбекистон «АрМИ-2022»нинг бешта йўналишига мезбонлик қилади

Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилаётган Халқаро армия ўйинларига жорий йил 13−27 август кунлари дунёнинг 12 давлати мезбонлик қилади. Ўзбекистон Жиззах, Самарқанд, Чирчиқ ва Шарқий ҳарбий округи ўқув-машғулот майдонларида бешта йўналиш бўйича мусобақаларни ўтказади.

Тайван Нэнси Пелосини қабул қилди. Хитой эса орол атрофида ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда
3 август 2022, 19:30

Тайван Нэнси Пелосини қабул қилди. Хитой эса орол атрофида ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Хитой ҳукуматининг огоҳлантиришларига қарамай, Тайванга келди. Хитой ТИВ норози бўлиб: «АҚШ хавфли йўлдан узоққа бормаслиги керак», дея маълум қилди. ХХР армияси орол атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади
3 август 2022, 17:36

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади

Сенатнинг 29-ялпи мажлиси пайшанба куни чақирилади. Унда Уй-жой кодексини тасдиқлаш, Оила кодексига ўзгартишлар киритиш, Давлат қарзи тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Ҳукумат ва ИИВнинг ахбороти эшитилади, Антикоррупция агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимининг маърузаси кўриб чиқилади.

Наманган ва Хоразмдаги боғчаларда икки нафар 5 ёшли бола вафот этди
3 август 2022, 17:26

Наманган ва Хоразмдаги боғчаларда икки нафар 5 ёшли бола вафот этди

Наманганнинг Чуст туманидаги боғчага келган 5 ёшли тарбияланувчи уйқудан тураётган вақтида тилини чайнаб юборганлиги туфайли вафот этди. Хоразмнинг Хонқа туманидаги боғчада эса 5 ёшли болакай тушликдан сўнг, мазаси қочиб, вафот этди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари пасайди
3 август 2022, 16:17

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 17,54 сўмга арзонлаб, 10 942,58 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари, шунингдек, фунт стерлинг, юань, иена ва тенге пул бирликлари ҳам пасайди.

«Давр банк» тизимидан 15 млрд сўм ўғриланди
3 август 2022, 16:02

«Давр банк» тизимидан 15 млрд сўм ўғриланди

Фуқаро «Давр банк» тизимига ноқонуний уланиб, 15 млрд сўмни дўстининг карталарига ўтказган, сўнгра пул жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлангани айтилмоқда. 11 нафар шахс гумонланувчи сифатида жалб этилган, икки нафари қидирувда.

Йил бошидан бери ходимларга 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланган — Солиқ қўмитаси
3 август 2022, 15:56

Йил бошидан бери ходимларга 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланган — Солиқ қўмитаси

Давлат Солиқ қўмитаси шу йилнинг биринчи ярмида 5,4 млн кишига жами 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланганини маълум қилди. Ўртача ойлик маош миқдори — 2,8 млн сўмни ташкил этмоқда. Энг кўп иш ҳақи Тошкент ва Навоийда, энг ками эса Фарғона ва Сирдарёда тўлаб берилган.

Тошкентда мактаб ўқувчисини жинсий алоқага мажбурлаган эркаклар озодликка чиқарилди
3 август 2022, 15:45

Тошкентда мактаб ўқувчисини жинсий алоқага мажбурлаган эркаклар озодликка чиқарилди

Тошкентдаги мактабда 14 ёшли қизни жинсий алоқага мажбурлаган уч эркак шартли равишда озод қилинди. 4 йилга қамалган собиқ жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳукмдан 12 ой, унинг икки таниши эса — ярим йил ўтгач озодликка чиқди. Қизнинг онаси эса бир йилдан кўпроқ вақтдан бери адолатга эришишга уринаяпти.

Йил бошидан буён ноқонуний валюта савдоси билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланди
3 август 2022, 15:17

Йил бошидан буён ноқонуний валюта савдоси билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланди

Жорий йилнинг ўтган даври ичида чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилиши бўйича 245 та ҳолат аниқланиб, уларнинг олди олинди. Натижада 433,2 минг доллар, 1,1 млн рубль, 702,2 минг тенге ва 1,2 млрд сўм маблағлар мусодара қилинди.

ИИВ Андижондан президентга мурожаат йўллаган қизчанинг шикоятига муносабат билдирди
3 август 2022, 15:09

ИИВ Андижондан президентга мурожаат йўллаган қизчанинг шикоятига муносабат билдирди

Андижонда қизча 5 нафар қариндоши, жумладан, ота-онаси қамаб қўйилганини айтиб, президентга видеомурожаат йўллади. ИИВ қизчанинг қариндошлари туман ҳокими ўринбосари ва банк раҳбарини ҳақоратлаб, куч ишлатгани, 738 млн сўм кредитни тўламагани, қизча эса қариндошлари қарамоғида эканини маълум қилди.

Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассалари: савдо тармоқларида технологияни қандай оқилона ишга тушириш мумкин
3 август 2022, 15:00

Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассалари: савдо тармоқларида технологияни қандай оқилона ишга тушириш мумкин

CSI компаниясининг self service маҳсулотлари менеджери Игорь Чечулин қандай қилиб ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини йўлга қўйишда хато қилмаслик ва сарфланган маблағлардан максимал фойда олиш ҳақида сўзлаб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг