Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларининг харидорлар ва ритейлерлар учун афзалликлари — янги ишчиларни жалб этмаган ҳолда кассадаги тирбандликларни қисқартиришдир. Аммо ушбу технология дўконда муваффақиятли ишлаб кетиши учун лойиҳага оқилона ёндашиш зарур.

Қандай қилиб ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини йўлга қўйишда хато қилмаслик ва сарфланган маблағлардан максимал фойда олиш ҳақида CSI компаниясининг self service маҳсулотлари менеджери Игорь Чечулин сўзлаб берди.

Игорь саккиз йилдан бери CSI компаниясида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш маҳсулотларини бошқаради. Бу вақт ичида компания Россия ва МДҲ давлатларининг деярли 30 та савдо тармоқларида 3000 дан ортиқ ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини ҳамда 5300 та self-shopping сканерларини ҳаётга татбиқ этган.

Бизнесга инвестициялар фойда бериши керак

Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассалари — бу шунчаки янги кассаларни ўрнатиш эмас, балки дўконда янги жараёнлар ва касса чизиғининг тўлиқ трансформациясини йўлга қўйишдир. Ушбу жараёнга пухта тайёргарлик кўриш керак. Харидорга қулай бўлмаса ва у харидларни ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларидан ўтказишни истамаса — лойиҳа йўқотилган пулларга айланади. Игорь Чечулин ушбу бешта асосий босқичлардан ўтгандан сўнг, дадиллик билан дўконлар тармоғида ўзига ўзи хизмат кўрсатишни кўпайтириш мумкинлигини айтди.

1 босқич. Синов учун дўкон танлови

Технологияни синовдан ўтказиш учун дўконлар тармоғидаги харидорларга гавжум, кассадаги тирбандликлар ва кассирлар етишмовчилигига эга дўконни танлаш зарур. Янги технологияни тўлиқ синовдан ўтказиш учун уни 2−3 та савдо нуқталарида синаб кўриш ва натижаларни таққослаш керак.

2 босқич. Дўкон қандай ишлайди ва харидорлар ўзини қандай тутади

CSI, дўконни ўрганиб чиқиш пайтида, 3−5 кун давомида қуйидаги маълумотларни тўплашни тавсия этади:

  • манзил, туман ва унинг ўзига ҳослиги (ишчи, талабалар ёки сокин туман);
  • асосий рақобатчиларнинг жойлашуви;
  • жорий касса чизиғининг ишлаши: қайси кассалар қандай пайтда очиқлиги;
  • қайси харидорлар нақд пул орқали, қайсилари эса карта орқали тўловни амалга ошириши;
  • залда кассаларнинг жойлашуви, навбатлар йиғиладиган устунлар ва тўсиқлар борлиги ёки йўқлиги;
  • касса ёнидаги маҳсулотлар бор ёки йўқлиги ва ушбу жойлашувни қандай сақлаб қолиш мумкинлиги;
  • харидор қаердан кириб чиқиши, унинг чекларида нималар борлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлар.

Ушбу маълумотлар келгуси ўзгаришларни оқилона лойиҳалаштириш ва трафик оқимини асосли тақсимлашда ёрдам беради. Кассаларнинг интегратор-таъминотчилари баъзида ушбу босқичда режалаштиришни тушуниши ва келгусида жисмоний майдон ҳамда харидорнинг аравача билан биргаликда банд қиладиган майдончаси ўлчамларини инобатга олиб улар билан CAD форматида ишлаш учун турли ракурслардан фотосуратлар юборишни сўрайдилар.

3 босқич. Янги хизмат кўрсатиш жараёнини лойиҳалаштириш

Кассалар сони, жойлашуви ва касса чизиғидаги ўрни юқорида олинган маълумотлардан келиб чиқиб ҳисобланади ва тасдиқланади. Масалан, CSI`да бунинг учун алоҳида шаҳсий назария ва тайёр формулалар бор. Ритейлер ҳақиқий муваффақиятга эришиш учун математик далилларга эга ўзига ўзи хизмат кўрсатиш майдончасини қўлга киритади. Кассалар камроқ қўйилганда — навбатлар юзага келади, кўпроқ қўйилса — кассалар ишсиз туриб қолади. Шу босқичда лойиҳанинг KPI`сини шакллантириш мумкин. Бу 3−5 кун муддат талаб этади.

Янги кассаларга ўрнатилувчи софт ритейлерга керак бўлган барча босқичларни ва харидлар тўлови сценарийларини кафолатли таъминлаши учун унинг ишга лаёқатлилигини текшириш муҳим аҳамиятга эга.

4 босқич. Татбиқ этиш: жамоа, вазифалар ва муддатлар

Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларида тўловларни қулай ва харидорларга тушунарли қилиб тайёрлаш учун малакали интегратор сизга ёрдам беради. Буюртмачи вазифаси — лойиҳа бошланишини назорат қилиш, қўшни департментларга вазифаларни тақсимлаш ва белгиланган муддатда тайёрликни таъминлаш.

Одатда лойиҳада асосий буюртмачи, IТ-департамент, майдонча қурувчилари ўзаро боғлиқликда ишлайди. Маркетинг бўлими дўкондаги янги жойни, йўриқномани ва навигацияни шакллантиради. Кадрлар бўлими майдонча учун бўлажак ёрдамчиларни тайёрлайди. Ҳавфсизлик хизмати харидорлар юзага келтириши мумкин бўлган ўғрилик ва хатолик схемалари ҳамда уларга қандай қаршилик кўрсатиш мумкинлигини ўрганади.

Савдо тармоғи қанчалик кенг бўлса, дўконлар формати шунчалик қийин ва таркиб бир-биридан фарқланади, лойиҳадаги қатнашувчи ишчилар кўп. Битта шаҳар ёки вилоятдаги савдо тармоғи кўламида ихчам жамоа ва дўконлар стандарти эвазига ишни ўзаро мувофиқлаштириш осонроқ.

5 босқич. Кузатиш ва яхшилаш

Сиз илк ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларни ўрнатганингизда ўзгаришларни барча бирдек иштиёқ билан қарши олмайди, аммо ёрдамчи ишчилар эвазига харидорлар оқими майдончани вақти-вақти билан тўлдириб туради. Хатоликларни тўғирлаш ва лойиҳанинг KPI`сини тез муддатда қоплаш учун CSI 2−3 ой давомида майдонча ишини кузатишни ва мутахассислар тавсияларини қўллашни маслаҳат беради.


Шундан сўнг, хулосалар қилиш ва бошқа дўконлар учун тиражларни режалаштириш мумкин.

Илдам татбиқ этиш учун CSI компанияси Ўзбекистондаги мижозларига Set Retail касса тизимлари бошқарувидаги CSI K кассаларини таклиф этади.

Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини йўлга қўйишга оид саволлар бўйича CSI сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳавола бўйича «Ўзига ўзи хизмат кўрсатишни йўлга қўйишда нималарни ёддан чиқармаслик зарур» чек-лист эслатмани юклаб олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.