2022−2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

  • 1️-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;
  • 2️-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.

Тест синовида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 4 август кунидан бошланди.

Рухсатномаларни my.dtm.uz манзилида паспорт серия ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда олиш мумкин.

Бундан ташқари, қуйидаги ботлар ёрдамида ҳам юклаб олиш мумкин:

  • @e_dtm_mandatbot
  • @e_dtm_mandat1bot
  • @e_dtm_mandat2bot
  • @e_dtm_mandat3bot
  • @e_dtm_mandat4bot

ДТМ абитуриентлардан рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишни сўрамоқда.