Марказий банк 4 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари 17,54 сўмга арзонлаб, 10 942,58 сўм этиб белгиланди;

1 евро 74,86 сўмга пасайиб ва 11 145,11 сўмга тенг бўлди;

1 рубль 1,42 сўмга арзонлаб, 180,87 сўмга тенг бўлди.

Шунингдек, Марказий банк маълумотига кўра, фунт стерлинг, юань, иена ва тенге пул бирликлари ҳам пасайган.

Маълумот учун, аввалроқ долларнинг расмий курси (3 август учун) 19,05 сўмга қимматлаб, 10 960,12 сўм этиб белгиланган эди.