Фуқаро С.Ш. (1976 й.т.) 7 июль куни Тошкент шаҳридаги «Давр банк» тизимига рухсатсиз кириш орқали бошқа бир фуқаро Н.Ш. (2000 й.т.) номига очилган пластик карталарга 15 млрд сўм ўтказган, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Н.Ш. ушбу маблағларнинг 11,4 млрд сўмини ўзлаштириб, пулларни жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаб берган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 11 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Икки нафар гумонланувчи (1986 й.т.) Умаров Санжар Равшанович ҳамда (1988 й.т.) Абдурахмонов Элдор Шухратовични ушлаш чоралари кўрилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.