Давлат активларини бошқариш агентлиги «Uzpaynet» МЧЖ устав капиталидаги давлатнинг 100 фоизлик акцияси сотилаётганини эълон қилди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида ABRAU CAPITAL ва CENTIL компаниялар консорциуми танланди.
Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон велоспортчилари бешта совринни қўлга киритди. Ольга Забелинская олтин, Янина Кускова иккита кумуш, Алексей Фомовский ва София Каримова бронза медалига сазовор бўлди.
Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов тунги вақтда ўзининг бошқарувида бўлган хизмат машинасида пиёдани уриб юборди. Бунинг оқибатида жабрланувчи вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, гумондорнинг айби судда ўз тасдиғини топса, 7 йилгача қамалиши мумкин.
Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети — University of Digital Economics and Agrotechnologies (UDEA)`нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Тошкент вилоятида фуқаро ўғлини танишининг корхонасига ишга киритиб, 3,5 млрд сўм кредит маблағига олинган товарларни нақд пулга сотиб юборгани аниқланди. Сурхондарёда эса фермер 90 минг доллар кредитни талон-торож қилгани маълум бўлди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
2026 йилги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади. «Миссия бажарилди, жаноб президент», — деб ёзди Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таҳлили шуни кўрсатдики, кенг полосали интернетни ривожлантириш ва асосий уяли алоқа станциялари қурилиши ишсизликни камайтиришга ёрдам беради.
Ҳафта давомида +34 даражадан юқори бўлмаган қуруқ ва нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради, фақат дам олиш кунлари ҳарорат +38 даражагача кўтарилади. Тоғли ҳудудларда эса момақалдироқли ёмғирлар ёғади.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида Электр тармоқлари корхонаси ходимлари 48 туп арча, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахт ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Экоқўмита бу орқали ўсимлик дунёсига 856,5 млн сўм зарар етказилганини маълум қилди. Ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди.
Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида 15 ёшли Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида (14,02 м) ғалаба қозонди. Ундан кейинги ўринларни Франция (13,38 м) ва Австралия (13,30 м) вакиллари эгаллади.
Душанба куни Тошкент шаҳрида 3 соат давомида 4 баллик магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар кўпроқ азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Ўзбекистон шахмат Олимпиадасининг тўққизинчи турида аввал мағлубиятга учрамаган Арманистондан устун келиб, мусобақа якунланишига икки тур қолганда турнир жадвалида пешқадамга айланди. Миллий терма жамоа мағлубиятсиз ягона жамоа бўлиб қолмоқда.
Экология давлат қўмитаси мутахассислари Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 101 туп дарахтга шикаст етказилгани, шундан 9 туп эман дарахти жиддий зарар кўрганини аниқлади. Шунингдек, йўлни реконструкция қилиш бўйича давлат экоэкспертизаси хулосаси ҳам олинмаган.
Жиззахда Isuzu юк машинаси рулида ухлаб қолган қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 билан тўқнашув содир этди. Оқибатда Nexia-2даги 5 киши ҳалок бўлди.
Сурхондарёда тадбиркорга 500 млн сўм миқдорида кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм олмоқчи бўлган «Ипотека-банк» шўъба мудири ушланди.
Тошкент ҳокимлиги Чилонзор кўчаси лойиҳасини қайта кўриб чиқиб, йўлаклар сонини 6 тадан 4 тага қисқартириш, ортиб қолган жойни яшил ҳудудга айлантиришга қарор қилди. «Газета.uz» шошмаслик, мутахассисларни жалб қилиш ва аҳолини тинглашни таклиф қилади.
Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонликлар Германия терма жамоасини мағлуб этишди. Миллий терма жамоа турнир якунланишига уч тур қолганда 3-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги ўйинда ўзбекистонликлар мусобақа пешқадами — Арманистон билан куч синашади. Аёллар терма жамоаси Шимолий Македонияни мағлуб этди.
Тошкентда кўчани кенгайтириш ва «ободонлаштириш» бўйича қабул қилинган навбатдаги қарор натижасида 100 га яқин кўп йиллик дарахтга зарар етказилди. Жамоатчилик норозилигидан сўнг лойиҳа қайта кўриб чиқилди, аммо баъзи дарахтлар қуриб қолиши мумкин.
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ташкил этилганига бир йил тўлди. Ассоциация раиси Ойбек Норинбаев ушбу ташкилот олдида турган асосий вазифалар, миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, ташкилот олдида турган муҳим вазифалар ҳақида маълумот берди.
Тошкент халқаро аэропорти ва вокзал олдидаги майдонни реконструкция қилиш ишлари 2023 йил охиригача якунланади. Ўтказувчанлик икки мартага ортади. Аэропорт такси операторини танлади, тарифлар келишилган ҳолда белгиланади. Автотураргоҳ автоматлаштирилади, онлайн жой танлаш ва тўлаш имкони яратилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг