Интерпол халқаро қидирувдаги чет эллик фуқарони қўлга олди
9 август 2022, 13:14

Интерпол халқаро қидирувдаги чет эллик фуқарони қўлга олди

Интерпол бюроси Қирғизистонда расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган шахсни Ўзбекистонда ушлади. Бош прокуратура экстрадиция қилиш масаласини кўряпти.

Мобил-ID тизими синов тариқасида ишга туширилди
9 август 2022, 12:37

Мобил-ID тизими синов тариқасида ишга туширилди

Шахсни идентификациялаш учун синов тарзида Мобил-ID тизими ишга туширилди. Ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланишлари мумкин.

5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
9 август 2022, 11:09 4

5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

86 та вазирлик ва ташкилотларга иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил ишлаган фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида киритиш учун тавсия қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда абитуриент «суперконтракт» асосида ўқийди ва уларни рўйхатга олиш 8−22 август оралиғида ДТМ сайти орқали амалга оширилади.

Uzauto Motors акциялари фонд бозорида листингдан ўтди
9 август 2022, 10:28

Uzauto Motors акциялари фонд бозорида листингдан ўтди

Uzauto Motors оддий акциялари «Тошкент» фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилди. Компания акцияларини фонд бозорида кенг оммага таклиф этиш жараёнлари 2022 йилнинг IV чорагидан бошланади.

Тошкентда экологик рейдга старт берилди
9 август 2022, 09:45

Тошкентда экологик рейдга старт берилди

9 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида экологик рейд ўтказилмоқда. Экология, Миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан иборат Экопатрул инспекторлари тузилди, улар ҳудудларга бўлиниб, йўналишлар кесимида бутун шаҳарни ўрганиб чиқади.

Ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳукумат қарори билан тасдиқлаб қўйилади — ХТВ
9 август 2022, 09:15

Ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳукумат қарори билан тасдиқлаб қўйилади — ХТВ

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов жорий ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳақидаги баёноти тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди. «Бу қонуний тусга эга бўлиб, ҳужжатда ҳам акс этади», — деди у.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари пасайишда давом этмоқда. Сабаблар
8 август 2022, 23:22

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари пасайишда давом этмоқда. Сабаблар

Июль ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари пасайди. Шу билан бирга, респондентлар орасида ёқилғи нархининг ошиши ва валюта курсининг ўзгаришини инфляциянинг асосий омиллари деб ҳисобловчилар улуши кескин ошган.

Дарахт воқеасидан сўнг Чилонзор ҳокими ишдан бўшатилди, пойтахт ҳокими эса ҳайфсан олди
8 август 2022, 23:00

Дарахт воқеасидан сўнг Чилонзор ҳокими ишдан бўшатилди, пойтахт ҳокими эса ҳайфсан олди

Тошкентда 101 туп дарахтга шикаст етказилгани учун президент топшириғига асосан Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров ишдан бўшатилди. Қолаверса, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.

8 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 август 2022, 22:00

8 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда ўтадиган 2026 йилги шахмат олимпиадаси, Фарғонада кесиб кетилган 87 туп дарахт, 1-кунданоқ тестда телефондан фойдаланган абитуриент, пиёдани уриб юборган Нишон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, хусусийлашадиган Paynet, илиқ кунлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди
8 август 2022, 21:00

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди

Шахмат Олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнаб, мусобақа тугашига бир тур қолганда турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Нодирбек Абдусатторов Гукеш Доммаражудан ўйин охирида ғалабани тортиб олиб, рақибига илк мағлубиятни тақдим этишга муваффақ бўлди.

«Ўғриликни очишга вазирликнинг ўзи ташаббус кўрсатган». ХТВ — Андижон ХТБ бошлиғи ҳибсга олиниши ҳақида
8 август 2022, 20:02

«Ўғриликни очишга вазирликнинг ўзи ташаббус кўрсатган». ХТВ — Андижон ХТБ бошлиғи ҳибсга олиниши ҳақида

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳамда вилоят ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов 48,5 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштирганига оид жиноят ишини очишда Халқ таълими вазирлиги ташаббус кўрсатгани маълум бўлди. Тергов якунланиб, иш судга оширилди, деди вазир ўринбосари Темур Комилов.

Ўзбекистон дзюдо бўйича Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади
8 август 2022, 18:51

Ўзбекистон дзюдо бўйича Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

Нур-Султонда дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўққизта совринни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Газ ҳисоблагичларни ўрнатишни октябрь ойига қадар якунлаш режалаштирилмоқда
8 август 2022, 18:24

Газ ҳисоблагичларни ўрнатишни октябрь ойига қадар якунлаш режалаштирилмоқда

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйларнинг кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилади.

МБ истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун 13 та банкнинг 100 дан ортиқ ходимини жазолади
8 август 2022, 18:17

МБ истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун 13 та банкнинг 100 дан ортиқ ходимини жазолади

Марказий банк истеъмолчи ҳуқуқларини бузгани учун 13 та банкка кўрсатма берди ва 101 нафар банк ходимига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллади.

Бухоро вилоятидаги яна бешта мактаб ичимлик суви билан таъминланди
8 август 2022, 17:47

Бухоро вилоятидаги яна бешта мактаб ичимлик суви билан таъминланди

«Zamin» фонди томонидан Бухоро вилоятидаги яна бешта умумтаълим мактаби ичимлик суви билан таъминланди. Бухоро вилоятининг Пешку ва Жондор туманларида мактаблар жойлашган ҳудуддаги аҳоли ҳам сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.

Ўзбекистон МДҲда енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди
8 август 2022, 17:40

Ўзбекистон МДҲда енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди

Украинадаги можаролар ортидан санкциялар остида қолган Россияда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йил бошидан бери кескин тушиб кетди. Бунинг натижасида Ўзбекистон машина ишлаб чиқаришда МДҲ мамлакатлари орасида етакчига айланди, дея қайд этди «ПромРейтинг» тадқиқотчилари.

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
8 август 2022, 16:36

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Миробод туманида 7 август куни икки автомобиль тўқнашиб кетди. Икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

ОТМга кириш тестларининг биринчи куниданоқ телефондан фойдаланган абитуриент аниқланди
8 август 2022, 16:23

ОТМга кириш тестларининг биринчи куниданоқ телефондан фойдаланган абитуриент аниқланди

Фарғона вилоятида ОТМга кириш имтиҳонларининг биринчи куниданоқ телефондан фойдалангани учун абитуриент тестдан четлатилди. Ижтимоий тармоқларда эса рақами кўринмаган тест топшириқлари китобининг расмлари тарқалди. ДТМ ҳолат назорат остида эканига ишонтирмоқда.

Paynet тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёни бошланди
8 август 2022, 15:38

Paynet тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Uzpaynet» МЧЖ устав капиталидаги давлатнинг 100 фоизлик акцияси сотилаётганини эълон қилди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида ABRAU CAPITAL ва CENTIL компаниялар консорциуми танланди.

Ўзбекистон велоспорт жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида илк олтин медални қўлга киритди
8 август 2022, 15:27

Ўзбекистон велоспорт жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида илк олтин медални қўлга киритди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон велоспортчилари бешта совринни қўлга киритди. Ольга Забелинская олтин, Янина Кускова иккита кумуш, Алексей Фомовский ва София Каримова бронза медалига сазовор бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг