2022 йилда Ўзбекистондан салкам 9 минг киши хорижга кўчиб кетди
1 феврал 2023, 10:05

2022 йилда Ўзбекистондан салкам 9 минг киши хорижга кўчиб кетди

Ўзбекистондан 2022 йилда 8,8 минг киши доимий яшаш мақсадида хорижга кўчиб кетган. Таҳлилларга кўра, бу кўрсаткич сўнгги 5 йилда сезиларли камайган. 2022 йилда мамлакатни тарк этганларнинг асосий қисми Қозоғистон, Россия ва Қирғизистонга борган.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 325 сўмгача тушди
1 феврал 2023, 09:50

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 325 сўмгача тушди

Тижорат банклари 1 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 325 сўм.

Тошкентда Captiva ёниб кетди
1 феврал 2023, 09:47

Тошкентда Captiva ёниб кетди

Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида тўхтаб турган Captiva ёниб кетди. Оқибатда бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилди. Ҳозирда ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди
1 феврал 2023, 09:16

2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди

2022 йил давомида республика бўйича 3116 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Хусусан, улар талон-торож қилиш, фирибгарлик, порахўрлик каби жиноятларни содир этган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм зарар етказилган.

Статистика агентлиги: Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажрашишлар сони ортди
1 феврал 2023, 09:12

Статистика агентлиги: Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажрашишлар сони ортди

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичлари тақдим этилди. Унга кўра, ўтган йили мамлакатда қайд этилган никоҳлар сони 296,7 мингтани ташкил этиб, сўнгги 5 йилда сезиларли камайган. Никоҳдан ажрашишлар сони эса 48,7 мингтани ташкил этиб, охирги 5 йилда кўпайган.

Самарқандда бутун оила ботулизмга чалиниб, 2 киши вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди
1 феврал 2023, 08:42

Самарқандда бутун оила ботулизмга чалиниб, 2 киши вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Қўшработ туманида бир оиланинг 5 аъзоси ботулизмга чалиниб, уларнинг 2 нафари вафот этганди. Аниқланишича, улар уй шароитида тайёрланган помидор-бодринг тузламасидан заҳарланган.

АҚШ яна бир бор Ўзбекистонни Нукус воқеалари пайтида хавфсизлик кучлари қонунни бузган бўлса, уларни жазолашга чақирди
31 январ 2023, 22:51

АҚШ яна бир бор Ўзбекистонни Нукус воқеалари пайтида хавфсизлик кучлари қонунни бузган бўлса, уларни жазолашга чақирди

Қорақалпоғистондаги воқеалар иши бўйича 22 айбланувчи устидан суд жараёни якунлангач, АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини жамоатчилик шаффофлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга, шунингдек, қонунларни бузган хавфсизлик кучларини жавобгарликка тортишга чақирди.

Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади
31 январ 2023, 22:27

Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади

Чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш билан бирга, жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

31 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 январ 2023, 22:00

31 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми, шартли озод этилган судланувчиларнинг сўзлари, Коррупцияни қабул қилиш индексида юқорилаган Ўзбекистон, вазирларга тайинланган янги ўринбосарлар, автобусларга юрган йўли, хизматига қараб пул ажратилиши, февраль об-ҳавоси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Судда Тажимуратовга қарши келишиб олганимиз йўқ» — Нукус воқеалари бўйича судланувчи Аҳмет Сметуллаев
31 январ 2023, 21:54

«Судда Тажимуратовга қарши келишиб олганимиз йўқ» — Нукус воқеалари бўйича судланувчи Аҳмет Сметуллаев

Одамларни тартибсизликларга жалб қилишда айбланган Нукус воқеалари иштирокчиси Аҳмет Сметуллаев шартли жазо олиб, суд залидан озод қилинди. У ОАВ билан учрашувда «имконият бергани учун» президент Мирзиёевга раҳмат айтиб, ўзини «Даулетмурат Тажимуратовни сотган» деб ҳисобламаслигини билдирди (видео).

«Мен сотқин эмасман. Тажимуратовнинг ўзи ҳақиқий сотқин» — Нукус воқеалари бўйича судланувчи Азамат Нуратдинов
31 январ 2023, 19:23

«Мен сотқин эмасман. Тажимуратовнинг ўзи ҳақиқий сотқин» — Нукус воқеалари бўйича судланувчи Азамат Нуратдинов

Қорақалпоғистондаги июль воқеаларида «етакчилик қилиш»да айбланган Азамат Нуратдинов 31 январь куни суд залидан озод қилинди. Нуратдинов журналистларга ўзини сотқин деб ҳисобламаслигини, энди «охирги нафасигача» Тажимуратовга ўхшаган «ифлос»га қарши курашишини маълум қилди (видео).

Лолагул Каллиханова — энг катта хатоси, «Эхо-камера» ва суд иши ҳақида
31 январ 2023, 18:42

Лолагул Каллиханова — энг катта хатоси, «Эхо-камера» ва суд иши ҳақида

Қорақалпоғистон воқеалари иши юзасидан айбли деб топилган ва шартли равишда озод қилинган Лолагул Каллиханова ўзининг энг катта хатоси, «Эхо-камера»га қандай тушиб қолгани ва чиқиб кета олмагани, қолаверса, суд фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

1 июлга қадар вилоят марказларининг Транспорт бош режаси ишлаб чиқилади
31 январ 2023, 18:25

1 июлга қадар вилоят марказларининг Транспорт бош режаси ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрлари олинади.

Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 14 поғона юқорилади
31 январ 2023, 18:24

Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 14 поғона юқорилади

Transparency International халқаро ташкилотининг 2022 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 126-ўринни эгаллади. Бу 2021 йилги кўрсаткичга (140-ўрин) қараганда 14 поғона юқори.

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар тайинланди
31 январ 2023, 18:21

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар тайинланди

Эркин Мухитдинов, Жамшид Абруев ва Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар этиб тайинланди. Озода Парпибаева Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, Мирзохид Убайдуллаев эса Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори бўлди.

Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирига ўринбосарлар тайинланди
31 январ 2023, 17:57

Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирига Дурдона Рахимова, Шахрилло Махмудов ва Мурад Исмаиловлар ўринбосар этиб тайинланди.

Автобусларга юрган масофаси ва хизмат сифатига қараб маблағ ажратилади
31 январ 2023, 17:55 1

Автобусларга юрган масофаси ва хизмат сифатига қараб маблағ ажратилади

Президент транспорт корхоналари кунлик тушум «плани»ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг «энг даромадли» пайтида ҳаракатланишга одатланганини танқид қилди. Шу сабабли эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилиши қайд этилди.

Ўзбекистонда яна 3 та вазирга ўринбосарлар тайинланди
31 январ 2023, 17:32

Ўзбекистонда яна 3 та вазирга ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан сув хўжалиги, табиат ресурслари ҳамда тоғ-кон ва геология вазирларига ўринбосарлар тайинланди.

Тошкент вилоятида 59 ёшли фуқаро поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди
31 январ 2023, 16:53

Тошкент вилоятида 59 ёшли фуқаро поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди

Зангиота туманида темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган фуқарони поезд уриб кетди. Оқибатда 59 ёшли киши вафот этди. Аниқланишича, фуқаро 10 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.

Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди
31 январ 2023, 16:45

Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди

Президент фармони билан Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси, Тахир Назаров Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Фахриддин Салихов Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг