Шавкат Мирзиёев фармони билан камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда президент Админстрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали.

Хусусан, Эркин Мухитдинов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тайинлов

У 2017 йилнинг июнида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлганди. Ундан аввал президент Девони Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати Аҳоли бандлиги ва турмуш даражаси масалалари Шуъба мудири лавозимида фаолият юритган.

Жамшид Абруев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тайинлов

У 2019 йилнинг июлида молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди. Ундан аввал Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тайинлов
Фото: ЎзЛиДеП ахборот хизмати

У бундан аввал оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди.

Мирзохид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тайинлов
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

У 2021 йилда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланганди. Ундан аввал Фарғона шаҳар ҳокими бўлган.

Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тайинлов
Фото: ЎзА

У 2022 йилнинг мартида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Бундан ташқари:

  • Баходир Умурзаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан
  • Содиқжон Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан
  • Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Мухтар Мухитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.