Ўзбекистон президентининг қарори билан ёшлар сиёсати ва спорт вазири раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда президент Администрациясига яқин деб ҳисобланадиган «Нигоҳ» Telegram-канали.

Хусусан, Дурдона Рахимова ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, тайинлов
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

У 2020 йилнинг марти ойидан шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлганди. Ундан аввал Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Шахрилло Махмудов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, тайинлов
Фото: Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

У 2022 йилнинг февралидан туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Мурад Исмаилов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2022 йилнинг мартидан ҳозиргача туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Абдулло Аслонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.