Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 14 поғона юқорилади

Transparency International халқаро ташкилотининг 2022 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 126-ўринни эгаллади. Бу 2021 йилги кўрсаткичга (140-ўрин) қараганда 14 поғона юқори.

Қорақалпоғистонда яна газ портлаши юз берди, 4 киши жароҳатланди

Сешанба куни Нукус тумани «Оқтерак» маҳалласидаги икки қаватли уйдаги хонадонда газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 4 киши жароҳат олди, уларнинг аҳволи оғирлиги ва тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шаҳарлараро автобус қатновларига онлайн чипта олиш учун «UzBus» мобил иловаси ишга тушди

Транспорт вазирлиги Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро қатновчи автобусларга онлайн чипта харид қилиш учун «UzBus» мобил иловасини ишга туширди. Шу вақтгача онлайн чипта фақат Avtoticket.uz сайти орқали олинаётган эди.

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми ҳақида батафсил:

Каллиханова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод қилинди

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукмида Лолагул Каллиханова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев ва Азамат Нуратдиновларга нисбатан озодликни чеклаш ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди. Улар суд залидан шартли равишда озодликка чиқарилди.

Лолагул Каллиханова — энг катта хатоси, «Эхо-камера» ва суд иши ҳақида

Қорақалпоғистон воқеалари иши юзасидан айбли деб топилган ва шартли равишда озод қилинган Лолагул Каллиханова ўзининг энг катта хатоси, «Эхо-камера»га қандай тушиб қолгани ва чиқиб кета олмагани, қолаверса, суд фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

«Мен сотқин эмасман. Тажимуратовнинг ўзи ҳақиқий сотқин» — Нукус воқеалари бўйича судланувчи Азамат Нуратдинов

Қорақалпоғистондаги июль воқеаларида «етакчилик қилиш»да айбланган Азамат Нуратдинов 31 январь куни суд залидан озод қилинди. Нуратдинов журналистларга ўзини сотқин деб ҳисобламаслигини, энди «охирги нафасигача» Тажимуратовга ўхшаган «ифлос»га қарши курашишини маълум қилди (видео).

Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноий иш юзасидан асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ, шунингдек, ундан 228 млн сўм зарарни ундириш белгиланди.

Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди

Президент фармони билан Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси, Тахир Назаров Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Фахриддин Салихов Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Автобусларга юрган масофаси ва хизмат сифатига қараб маблағ ажратилади

Президент транспорт корхоналари кунлик тушум «плани»ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг «энг даромадли» пайтида ҳаракатланишга одатланганини танқид қилди. Шу сабабли эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилиши қайд этилди.

1 июлга қадар вилоят марказларининг Транспорт бош режаси ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрлари олинади.

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, ёшлар сиёсати ва спорт вазири, сув хўжалиги, табиат ресурслари ҳамда тоғ-кон ва геология вазирлари, мактабгача ва мактаб таълими вазири, маданият ва туризм вазири, олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳамда рақамли технологиялар вазирига ўринбосарлар тайинланди.

2022 йил давомида сўм АҚШ долларига нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди

2022 йилда жисмоний шахслар тижорат банкларига 11,9 млрд доллар сотган. Банклардан эса 8,9 млрд доллар сотиб олган. Бу 2021 йилга нисбатан қарийб 2 баравар кўп. Йил давомида сўм АҚШ долларига нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди.

Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди

Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.

Янги ўқув йилидан мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги ҳақидаги хабарлар ёлғон — вазирлик

Ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилидан мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги ҳақида хабар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буни рад этиб, хабарлар 2020 йил карантин даврида чиққан эски маълумотлар эканини билдирди.

Ўзбекистонда февраль ойи ёғингарчиликка бой бўлади

Январнинг охирги кунларидаги совуқ февраль бошида ҳам сақланиб туради. Бу ойда ёғингарчилик кўп бўлади, баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Февраль охиригача ҳарорат кечалари +2…−5 даражагача, кундузи +2…+17 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Қорақалпоғистонда яна газ портлаши юз берди, 4 киши жароҳатланди

Сешанба куни Нукус тумани «Оқтерак» маҳалласидаги икки қаватли уйдаги хонадонда газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 4 киши жароҳат олди, уларнинг аҳволи оғирлиги ва тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва фоторепортаж:

Видео: Нукус воқеалари бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?

Бухоро вилояти судида Нукусдаги июль воқеаларини содир этганликда айбланган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. «Газета.uz» барча гумондорларга нисбатан ўқилган ҳукмнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилмоқда.

Фоторепортаж: Қорақалпоғистон воқеалари бўйича ҳукмлар эълон қилинди

Суд Нукус воқеалари бўйича жиноят ишини кўриб чиқишни якунлаб, 22 нафар судланувчига ҳукм эълон қилди. Айбланувчиларнинг айримлари дуога қўл очган бўлса, яқинлари кўз ёшларини тия олмади, ҳукм эълон қилинганидан кейин маҳкумлардан бирининг онаси ҳушини йўқотди. «Газета.uz» фоторепортажи.