Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тегишли қарорлар билан сув хўжалиги, табиат ресурслари ҳамда тоғ-кон ва геология вазирларининг ўринбосарларини тайинлади. Бу ҳақда президент Администрациясига яқин деб ҳисобланадиган «Нигоҳ» Telegram-канали маълум қилди.

Хусусан, Бахтиёр Камалов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

тайинловлар
Фото: facebook.com/uzaifsa

У 2020 йилнинг майидан шу пайтга қадар Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори сифатида фаолият юритиб келганди. Унддан аввал Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Дилшоджон Ходжиахмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

тайинловлар
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

У 2021 йилнинг декабридан ҳозиргача Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори сифатида фаолият юритган. Ундан аввал Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Зафар Ирисбоев сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфисизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Обиджон Қудратов табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2021 йилнинг август ойидан ҳозиргача Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг мудири лавозимида фаолият юритган. Ундан аввал Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаган.

Жусипбек Казбеков табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

тайинловлар
Фото: karakalpakstan.uz

У 2021 йилнинг март ойида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланганди. Унга қадар у Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган.

Шерзод Хабибуллаев табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди.

тайинловлар

У 2020 йилнинг сентябрида Ўзгидрометнинг янги раҳбари бўлганди. Унгача «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Омонулло Насритдинходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

тайинловлар
Фото: Омонулло Насритдинходжаев / Facebook

Боккони ва Ҳарвард университетлари битирувчиси 2020 йилнинг февралида молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. Бунга қадар у президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Аъзам Кадирходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

тайинловлар
Фото: centrallab.uz

У 2017 йилда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлганди.

Азизхўжа Қобилов тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Шу билан бирга, Шамсиддин Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.