«Ургут» ЭИЗ Қорақалпоғистон ва Қашқадарёдаги ерлар ҳисобига кенгайтирилади
23 январ 2023, 13:03

«Ургут» ЭИЗ Қорақалпоғистон ва Қашқадарёдаги ерлар ҳисобига кенгайтирилади

«Муваффақиятли тажриба»дан келиб чиқиб «Ургут» эркин иқтисодий зонасини Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ва Қашқадарёнинг Китоб туманидаги объектлар ҳисобидан кенгайтирилади. Қарор янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган.

Афғонистон Ўзбекистондан электр таъминоти шартномасига амал қилишни сўради
23 январ 2023, 12:37

Афғонистон Ўзбекистондан электр таъминоти шартномасига амал қилишни сўради

Афғонистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Ўзбекистонни шартномада кўрсатилган миқдорда электр етказиб беришга чақирди. «Таъминот узиб қўйилган, халқ муаммоларга дуч келмоқда», — дейди у. Ўтган ҳафтада электр етказиш техник носозлик туфайли узилгани маълум қилинганди.

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади
23 январ 2023, 12:18

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

21 январдан бошлаб Ўзбекистон Туркманистондан газ импортини қайта тиклади, бироқ ҳозирча газ совуқ кунларгача бўлган босимдан пастроқ. Газ етказиб бериш 12 январь куни тўхтатилганди.

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради
23 январ 2023, 12:06

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради

Ўзбекистон бўйлаб совуқ ҳаво массасининг таъсири иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда бироз қор ёғади.

«Тошкент иссиқлик маркази» давлат унитар корхонаси МЧЖга айлантирилади
23 январ 2023, 11:28

«Тошкент иссиқлик маркази» давлат унитар корхонаси МЧЖга айлантирилади

Ҳукумат қарори билан «Тошкент иссиқлик маркази» давлат унитар корхонаси масъулияти чекланган жамиятга айлантирилади. Жамият «Тошкент иссиқлик маркази» ДУКнинг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Пойтахтдаги 11 та туманда уйларни иссиқлик ва электр билан таъминлаш бўйича тажриба ўтказилмоқда
23 январ 2023, 10:43

Пойтахтдаги 11 та туманда уйларни иссиқлик ва электр билан таъминлаш бўйича тажриба ўтказилмоқда

Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 11 та туманидаги иссиқлик тармоқлари сўнгги қисмларида жойлашган уйларни иссиқлик ва электр билан таъминлашни яхшилаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг учун зудлик билан когенерация ускуналари сотиб олинади.

Банкларда доллар курси ошди
23 январ 2023, 10:12

Банкларда доллар курси ошди

Тижорат банклари 23 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 365 сўм.

Душанба куни Ўзбекистондаги ҳамма мактаблар ҳам очилмайди
22 январ 2023, 21:40

Душанба куни Ўзбекистондаги ҳамма мактаблар ҳам очилмайди

Ўзбекистонда 23 январдан ваниҳоят мактабларда учинчи чорак бошланади. Бироқ иситиш билан боғлиқ муаммолар бўлган мактаблар ҳозирча дарсларни онлайн шаклда давом эттиради. Хусусан, Тошкент шаҳрида 57 та, Намангандаги 17 та мактабда ўқувчилар дарсларни масофадан бошлайди (рўйхат).

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорларни тармоқдан узиш бошланади
22 январ 2023, 19:27

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорларни тармоқдан узиш бошланади

27 январдан бошлаб электр энергиясидан қарзи бор истеъмолчилар яна автоматик тарзда тармоқдан узилади. Аввалроқ ўчиришлар аномал совуқ об-ҳаво сабаб тўхтатилганди.

Тошкентда автобусга урилган Tracker ёниб кетди
22 январ 2023, 16:11

Тошкентда автобусга урилган Tracker ёниб кетди

22 январга ўтар кечаси Мирзо Улуғбек туманида тезликни ошириб ҳаракатланган Tracker йўл четидаги автобусга урилди. Оқибатда Tracker`нинг олд қисмида ёнғин чиқди, ундаги йўловчилар турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

ИИО ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» гуруҳи аъзоларига ўқишга киришда имтиёз берилади
22 январ 2023, 12:40

ИИО ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» гуруҳи аъзоларига ўқишга киришда имтиёз берилади

ИИОнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади. Улар қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашади. Гуруҳ аъзоларига тест синовларисиз квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Тошкент вилоятида 3 та иссиқхона давлатга салкам 90 млн сўм зарар етказди
22 январ 2023, 11:05

Тошкент вилоятида 3 та иссиқхона давлатга салкам 90 млн сўм зарар етказди

Зангиота туманида 3 та иссиқхона 5000 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Оқибатда давлатга 87 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Фарғонада ЙПХ ходими пиёдалар йўлагини тўсиб қўйди
22 январ 2023, 11:01

Фарғонада ЙПХ ходими пиёдалар йўлагини тўсиб қўйди

Қўқон шаҳрида вилоят ЙПХ отряди командир ўринбосари Tracker автомашинасини пиёдалар ўтиш жойида қолдирди. Вилоят ИИБ бунинг учун ходим 600 минг сўм жаримага тортилганини маълум қилди.

Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1,07 млрд долларлик газ сотди
21 январ 2023, 19:46

Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1,07 млрд долларлик газ сотди

2022 йилда Ўзбекистоннинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми 1,07 млрд долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 33,9 фоизга кўпдир.

Видео: Андижондаги чойхонада ёнғин содир бўлди
21 январ 2023, 17:13

Видео: Андижондаги чойхонада ёнғин содир бўлди

Андижон туманидаги чойхонада ёнғин келиб чиқди. Оқибатда 70 квадрат метр майдонда том, шифт ва жиҳозлар ёниб зарарланди.

Самарқандда ис газидан заҳарланган келин-куёв вафот этди
21 январ 2023, 15:29

Самарқандда ис газидан заҳарланган келин-куёв вафот этди

Каттақўрғон туманида чилласи чиқмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Хонадон эгалари уларни кўмган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бу ҳақда хабар бермаган. Ҳозирда прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.

Латент сил бўйича скрининг текширувлари сони ҳар йили 1 миллионтага етказилади
21 январ 2023, 13:32

Латент сил бўйича скрининг текширувлари сони ҳар йили 1 миллионтага етказилади

Латент (яширин) туберкулёз бўйича скрининг текширувлари сони ҳар йили 1 миллионтага, беморларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача етказилади. Мутахассислар томонидан ўсмирлар ва катталар рентгенологик, болалар эса иммунологик текширувдан ўтказилади.

Ўзбекистонда ОИВ инфекциясига қарши кураш кучайтирилади
21 январ 2023, 12:09

Ўзбекистонда ОИВ инфекциясига қарши кураш кучайтирилади

Ўзбекистонда 2027 йилга бориб ОИВ юқтириб олган шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билиши, махсус даволаш курслари билан қамраб олиниши, 95 фоизининг қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушиши режалаштирилмоқда. Шу вақтга келиб, ОИВнинг онадан болага юқишига барҳам бериш ҳам кўзда тутилган.

Видео: ДХХ Наманганда салкам 3 кг наркотик моддаларни тўхтатиб қолди
21 январ 2023, 11:12

Видео: ДХХ Наманганда салкам 3 кг наркотик моддаларни тўхтатиб қолди

Поп туманида тўхтатилган икки машинадан салкам 3 килограмм опий мусодара қилинди. ДХХ маълумотига кўра, наркотик моддалар Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда пиёз экспорти 4 ойга чекланди
21 январ 2023, 09:38

Ўзбекистонда пиёз экспорти 4 ойга чекланди

Очиқ расталарда сақланаётган пиёз музлаб қолган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига ёнилғи етишмаслиги сабабли етказиб беришдаги узилишлар ҳам таъсир кўрсатганини билдирди. Вазирликка кўра, мамлакатда пиёз захираси мавжуд ва маҳсулотни четга сотиш 4 ойга тўхтатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг