23 январдан бошлаб Ўзбекистондаги давлат мактабларида узоқ муддатли таътилдан сўнг учинчи чорак бошланади. Бироқ, барча мактабларда ҳам дарслар анъанавий тарзда бўлмайди, фақат иситиш тизими яхши йўлга қўйилган мактаблар щыувчилар учун ўз эшикларини очади.

«Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб боришларига рухсат этилади», дейилади мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарида.

Қайси мактаблар вақтинча масофадан таълим олишлари ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилади. Агар саволлар туғилса, @xtv_nazorat_bot орқали уларни йўллаш мумкин.

Хусусан, Тошкентда 335 умумтаълим мактабларидан 57 таси вақтинча онлайн режимда ишлайди, дея хабар бермоқда шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:

  • Бектемир туманидаги 345, 346, 347-, 348-,
  • Миробод туманидаги 83-, 94-,
  • Мирзо Улуғбек туманидаги 54-, 209-,
  • Олмазор туманидаги 1-, 28-,
  • Сергели туманидаги 33-, 68-, 269-, 352-,
  • Учтепа туманидаги 199-, 251-,
  • Чилонзор туманидаги 79-, 101-, 114-, 138-, 162-, 163-, 168-, 173-, 178-, 179-, 181-, 182-, 183-, 184-, 188-, 201-, 202-, 232-, 270-, 280-, 281-сонли умумтаълим мактаблари, 4-сонли махсус мактаб-интернати,
  • Шайхонтоҳур туманидаги 19-, 39-, 59-, 82-, 85-, 92-, 132-, 141-, 167-, 169-, 180-, 186-,
  • Юнусобод туманидаги 87-, 259-сонли,
  • Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-, 334-,
  • Яшнобод туманидаги 145-сонли умумтаълим мактаби, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёридан пастлиги туфайли дарс машғулотлари масофавий таълимга ўтказилади.

Шунингдек Наманган вилоятида 710 та мактабдан 692 тасида ўқув жараёнлари тўлиқ бошланади. Қолган 18 та муассасада дарслар масофавий тарзда ўқитилади.

Мактаблар рўйхати:
Наманган шаҳар 1, 7, 50,

Мингбулоқ туман 4, 25,

Поп туман 1,

Норин туман 1,

Чуст туман 74,

Чортоқ туман 16, 49,

Янгиқўрғон туман 9, 10, 15, 42, 43-мактаблар;

Чуст туман 42-сонли, Учқўрғон туман 46-сонли ва Норин туман 47-сонли махсус мактаб-интернатлари.