Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида хизмат учун бириктирилган автомобил пиёдалар йўлагини тўсиб қўйгани айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.
20 январь куни вилоят ЙҲХБ 2-минтақавий ҳудуд Йўл-патруль хизмати отряди командир ўринбосари майор Ш. М. давлат рақами 40 171 VSF бўлган Tracker хизмат автомашинасини А.Навоий кўчасида йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузиб, пиёдалар ўтиш жойида қолдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан майор Ш. М.га нисбатан шу куннинг ўзида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси прим 6-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (600.000 минг сўм) жаримага тортилди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мингбулоқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдалангани учун баённома расмийлаштирилиб, 900 минг сўм жарима тўлаганди.