27 январь кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими — АСКУЭ қайта ишга туширилади. Қарздорлариги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади, дея хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.

Республика бўйлаб кузатилган аномал совуқ об-ҳаво сабаб электр энергияси ва газ бўйича қарздорлик учун узилишлар тўхтатилган эди.

Электр узилишларининг олдини олиш учун истеъмолчиларга ҳисобларини тўлдириш тавсия этилади. Буни мобил иловалар орқали ҳам амалга ошириш мумкин.