Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Мирзо Улуғбек туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

22 январга ўтар кечаси тахминан соат 00:40 да Мирзо Улуғбек кўчаси 4-сонли автокорхона қаршисида ҳайдовчи — 1998 йилда туғилган А.Т. Tracker автомобилида тезликни ошириб ҳаракатланган.

Оқибатда руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз турган Isuzu русумли автобус билан тўқнашув содир этган. Тўқнашувдан сўнг Tracker автомобилининг олд қисмида ёнғин чиққан.

ЙТҲ сабаб Tracker йўловчилари — Д.У., М.П. ва С.А. турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.