«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин
9 феврал 2023, 15:51

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистонда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун $150 млн кредит ажратди
9 феврал 2023, 15:44

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун $150 млн кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 150 млн доллар миқдоридаги янги кредит ажратди. Бу маблағ фискал хавф ва давлат қарзини бошқаришни кучайтириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кенгайтириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш, аудит тизимлари самарадорлигини оширишга қаратилган.

Тошкент аэропортида 2 та кутиб олиш ҳудуди ташкил этилади
9 феврал 2023, 14:32

Тошкент аэропортида 2 та кутиб олиш ҳудуди ташкил этилади

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олувчилар учун 2 та ҳудуд қурилади — бири мавжуд соябонлар ўрнига, иккинчиси — кетиш ва келиш заллари оралиғидаги P2 автотураргоҳида.

Тошкент ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
9 феврал 2023, 13:32

Тошкент ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

Чилонзор, Сергели ва Хўжаобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сақлаган ва сотган шахслар ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Қашқадарёдаги темир йўлда тупроқ кўчкиси содир бўлди
9 феврал 2023, 13:18

Қашқадарёдаги темир йўлда тупроқ кўчкиси содир бўлди

Чашма-Оқработ станциялари оралиғида тупроқ кўчкиси содир бўлди. Шу сабабли 80/79-сонли Тошкент-Термиз-Тошкент ва 682/681-сонли Қумқўрғон-Сариосиё-Қумқўрғон йўналишларидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда жами 51 кишини вайроналар остидан чиқариб олди
9 феврал 2023, 13:16

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда жами 51 кишини вайроналар остидан чиқариб олди

Туркияга кетган Ўзбекистон ФВВ ходимлари қутқарув ишлари бошлангандан буён 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди. Жараён давом этмоқда.

Истанбулда «кучли зилзила хавфи» ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, тартибсиз қурилишлар давом этмоқда. Оқибати даҳшатли бўлиши мумкин
9 феврал 2023, 13:09

Истанбулда «кучли зилзила хавфи» ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, тартибсиз қурилишлар давом этмоқда. Оқибати даҳшатли бўлиши мумкин

6 февралдаги зилзила қурбонлари сони 15 минг кишидан ошди. Олимлар Туркияда яқин йилларда яна бир кучли зилзила юз бериши мумкинлиги, ундан 15 млн аҳоли яшайдиган Истанбул жиддий жабр кўриши ҳақида огоҳлантирмоқда. Шаҳардаги тартибсиз қурилишлар аҳволни оғирлаштирувчи омил сифатида кўрсатиляпти.

Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди
9 феврал 2023, 12:59

Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Элчи билан суҳбатда у турк халқига ҳамдардлик билдирди ва мамлакат барча зарур ёрдамга тайёрлигини маълум қилди.

Сиань-Тошкент-Сиань тўғридан-тўғри рейси йўлга қўйилади
9 феврал 2023, 12:42

Сиань-Тошкент-Сиань тўғридан-тўғри рейси йўлга қўйилади

Хитой авиакомпанияси Сиандан Тошкентга авиапарвозларни 10 февралдан тикламоқда. Рейслар 2020 йилда пандемия сабабли тўхтаб қолганди.

Фото: Туркияга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамининг янги партияси етиб борди
9 феврал 2023, 11:50

Фото: Туркияга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамининг янги партияси етиб борди

Ўзбекистондан Туркиянинг Газиантеп шаҳрига учинчи самолётда гуманитар ёрдам, қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари ҳамда кинологлар (хизмат итлари билан) етиб борди.

Пайшанба куни меъёрдан юқори даражада шамол бўлиши кутилмоқда
9 феврал 2023, 11:44

Пайшанба куни меъёрдан юқори даражада шамол бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет раҳбари 9 февраль куни ҳудудларда меъёрдан юқори даражада шамол бўлиши кутилаётгани, шу сабаб пойтахтдаги машина эгаларига автомобилларини хавфсиз жойга қўйишни тавсия қилди.

TOK BOR компанияси керакли жойда қувватлаш станцияларини бепул ўрнатиб беради
9 феврал 2023, 11:00

TOK BOR компанияси керакли жойда қувватлаш станцияларини бепул ўрнатиб беради

Электромобиллар учун TOK BOR қувватлаш станцияларини бепул ўрнатиш орқали юқори даромадли истеъмолчиларни бизнесингиз жойлашган ҳудудга жалб қилишингиз мумкин.

Банкларида долларнинг сотиш курси яна кўтарлиб, 11 425 сўмга етди
9 феврал 2023, 10:55

Банкларида долларнинг сотиш курси яна кўтарлиб, 11 425 сўмга етди

Тижорат банклари 9 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 315 — 11 405 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 425 сўм.

Давлат қуёш панели ўрнатган тадбиркорлардан электрни кафолатли сотиб олади — президент
9 феврал 2023, 10:53

Давлат қуёш панели ўрнатган тадбиркорлардан электрни кафолатли сотиб олади — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтказган йиғилишда аҳоли ўз хонадонида қуёш панелини ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ энергияни тармоққа сотишни таклиф қилди. Бунда аҳоли сотган электр энергиясининг ҳар бир киловатти учун минг сўмдан берилади.

Нукус воқеалари бўйича 3 нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими қамоққа олинди
9 феврал 2023, 10:01

Нукус воқеалари бўйича 3 нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими қамоққа олинди

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 нафар ходими июль ойида содир бўлган Нукус воқеаларида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганликда айбланди. Бош прокуратурага кўра, улар қамоққа олинди.

Интерпол қидирувига берилган шахс Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
9 феврал 2023, 09:52

Интерпол қидирувига берилган шахс Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Молдова диний экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун Интерпол қидирувига берилган шахсни Ўзбекистонга топширди.

Жисмоний тарбия университети ва унинг Фарғона филиалида қатор камчиликлар аниқланди
9 феврал 2023, 09:39

Жисмоний тарбия университети ва унинг Фарғона филиалида қатор камчиликлар аниқланди

Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Фарғона филиалида қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди. Хусусан, ижодий имтиҳон баллари ошириб қўйилган, квоталар сунъий оширилган, коррупция ва талон-торож қилиш каби ҳолатларга йўл қўйилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

Афғонистон билан чегарадаги нейтрал ҳудудда қамишзорлар ёқиб юборилди
9 феврал 2023, 09:30

Афғонистон билан чегарадаги нейтрал ҳудудда қамишзорлар ёқиб юборилди

Ўзбекистон ва Афғонистон чегараси нейтрал ҳудудида жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда қамишзорлар ёқиб юборилди. Сурхондарё ҳокимлиги ушбу тадбир режага мувофиқ ўтказилганини маълум қилиб, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўради. Бироқ олдиндан огоҳлантириш билан чиқмади.

Ўзбекистон қутқарувчилари Туркияда 11 кишининг ҳаётини сақлаб қолди, 33 кишининг жасадини олиб чиқди
8 феврал 2023, 22:28

Ўзбекистон қутқарувчилари Туркияда 11 кишининг ҳаётини сақлаб қолди, 33 кишининг жасадини олиб чиқди

Туркияда қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон қутқарувчилари вайроналар остидан 11 кишининг ҳаётини сақлаб қолди, 33 кишининг жасадини аниқлади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
8 феврал 2023, 22:17

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари бўйича сўнгги хабарлар, Францияда пенсия ислоҳотига қарши яна кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтиши, Россияда бино қулаши оқибатида тўрт кишининг ҳалок бўлгани, Японияда Сакурадзима вулқонининг уйғонгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг