9 февраль куни соат 06:10 да Чашма-Оқработ станциялари оралиғининг 103-километри 5−6 пикет қисмида тупроқ кўчкиси содир бўлди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Ҳозирги пайтда ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутахассислар ҳудудга етиб келган ва 3 дона экскаватор, 7 дона самосвал, 2 дона бульдозер ва бошқа техникалар жалб этган холда тупроқ кўчкиларини темир йўл изидан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

«Ўзтемирйўловчи» компаниясининг маълум қилишича, 9 февраль куни 80/79-сонли Тошкент-Термиз-Тошкент ва 682/681-сонли Қумқўрғон-Сариосиё-Қумқўрғон йўналишларидаги поездлар ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга тўхтатилади.