МСК тўрт нафар президентликка номзодни рўйхатга олди, ташвиқотлар 7 июндан бошланади
5 июн 2023, 11:40

МСК тўрт нафар президентликка номзодни рўйхатга олди, ташвиқотлар 7 июндан бошланади

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Сайловолди ташвиқотлари эса 7 июндан бошланиши белгиланди.

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси каналга чўкиб кетди
5 июн 2023, 11:29

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси каналга чўкиб кетди

Янгийўл шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси Жўн каналига чўкиб кетди. Унинг жасади орадан бир кун ўтиб топилди.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради
5 июн 2023, 11:16

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Кундузи ҳаво +40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 даражагача исийди. Бу июнь ойининг биринчи ўн кунлиги учун меъёрдан 4−6 даража юқори ҳисобланади.

Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида «ноль чиқинди» тамойиллари жорий этилади
5 июн 2023, 11:07

Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида «ноль чиқинди» тамойиллари жорий этилади

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида Ўзбекистонда «ноль чиқинди» (zero waste) тамойиллари жорий этилади. Барча чиқинди полигонларида чиқиндиларни тўлиқ қайта ишлаш ва куйдиришга босқичма-босқич эришиш режалаштирилган.

Байден АҚШ давлат қарзи чегарасини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
5 июн 2023, 10:47

Байден АҚШ давлат қарзи чегарасини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Жо Байден АҚШ давлат қарзи чегарасини вақтинча бекор қилувчи қонунни имзолади. Бу АҚШ тарихидаги биринчи дефолтдан қутулиб қолиш имконини беради. Агар давлат қарзи чегараси бекор қилинмаганида ёки оширилмаганида, АҚШ Ғазначилиги ҳукумат фаолиятини молиялаштириш имкониятини йўқотган бўларди.

Ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди
5 июн 2023, 10:25

Ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ҳудудларда ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди. Шунингдек, янги тутзорлар барпо қилиш учун 105 минг гектар ер доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши белгиланди.

Фарғонада чўкиб кетган мактаб битирувчисининг жасади 9 кунда топилди
5 июн 2023, 09:56

Фарғонада чўкиб кетган мактаб битирувчисининг жасади 9 кунда топилди

25 май куни Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетганди. Унинг жасади орадан 9 кун ўтиб каналнинг Олтиариқ туманидан оқиб ўтувчи қисмидан топилди.

Европа Иттифоқи Марказий Осиёга қарши санкциялар қўлламасликка ваъда берди
5 июн 2023, 09:55 1

Европа Иттифоқи Марказий Осиёга қарши санкциялар қўлламасликка ваъда берди

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Марказий Осиёнинг бешта давлати етакчиларини уларнинг мамлакатлари Россияга қарши жорий этилган чекловларни бузса, Европа Иттифоқи санкциялар қўлламаслигига ишонтирди. Санкциялар фақат «Россия уруш машинасини қўллаб-қувватлаганларга» нисбатан қўлланади.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси ошди
5 июн 2023, 09:51

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси ошди

Тижорат банклари 5 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360−11 425 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 445−11 485 сўм.

Таэквондо WT бўйича ЖЧни ўзбекистонликлар 4 та медаль билан якунлади
5 июн 2023, 09:46

Таэквондо WT бўйича ЖЧни ўзбекистонликлар 4 та медаль билан якунлади

Боку шаҳрида ўтган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та медаль: 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқди. Ўтган йилги ЖЧда ҳам улар 4 та медаль олганди.

Тошкентдаги маҳаллалардан бирини сув босди — фото
5 июн 2023, 09:26

Тошкентдаги маҳаллалардан бирини сув босди — фото

Сергели туманининг «Жунариқ» маҳалласидаги 9 та хонадонни сув босди. Тошқин Жун ва Салар каналига тўлиқ сув очилгани боис юзага келган. Ҳолат бартараф этилди, ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.

Қашқадарёда Damas дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
4 июн 2023, 19:16

Қашқадарёда Damas дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Қамаши туманида Damas дарага ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Қатар амири 5−6 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади
4 июн 2023, 18:15

Қатар амири 5−6 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5−6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташрифнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Қозоғистон 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришга тайёр бўлади
4 июн 2023, 16:14

Қозоғистон 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришга тайёр бўлади

Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг айтишича, 2024 йилги куз-қиш мавсумида мамлакат инфратузилмаси Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун тайёр бўлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ ҳажми ҳамда нархи бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда.

Жомбойлик аёл далага қорамол тушгани учун қайноғаси томонидан калтакланди
4 июн 2023, 15:10

Жомбойлик аёл далага қорамол тушгани учун қайноғаси томонидан калтакланди

Жомбой туманида 37 ёшли аёл экин майдонига қорамол тушгани учун ферма ишчиси бўлган қайноғаси томонидан калтакланди. Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси унинг аҳволи нисбатан қониқарли эканини маълум қилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда айрим ҳудудларга экомаҳалла, экоқишлоқ ва экоовул мақоми берилади
4 июн 2023, 12:56

Ўзбекистонда айрим ҳудудларга экомаҳалла, экоқишлоқ ва экоовул мақоми берилади

2024 йил 1 мартдан Ўзбекистонда айрим ҳудудларга экомаҳалла, экоқишлоқ ва экоовул мақоми берилади. Уларда электр энергияси қуёш батареяларига алмаштирилади, электробус ҳаракатланиши йўлга қўйилади ва савдо шохобчаларида пластик пакетлар савдоси тақиқланади.

Тошкентда $22,5 минг эвазига Ҳаж визасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
4 июн 2023, 12:49

Тошкентда $22,5 минг эвазига Ҳаж визасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Яшнобод ва Учтепа туманларида фуқароларга жами $22,5 минг эвазига Ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлган фирма мутасаддилари қўлга олинди. Улар 4 минг долларни бўнак сифатида олаётганларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкент ҳайвонот боғига янги маймунлар келтирилди
4 июн 2023, 11:46

Тошкент ҳайвонот боғига янги маймунлар келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғига Исроилдан маймунлар оиласига мансуб бир қанча гамадрилалар келтирилди. Уларнинг мослашишига исроиллик мутахассислар кўмаклашди.

Ўзбекистонда миллий табиий мерос объектлари рўйхати тузилади
4 июн 2023, 11:41

Ўзбекистонда миллий табиий мерос объектлари рўйхати тузилади

Гўзал манзаралар, кўп асрлик дарахтлар, фламинголарнинг келиши каби табиат ҳодисалари ва объектлари яратилаётган Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари рўйхатига киритилади. Бу табиатни инсон ҳаракатларидан ҳимоя қилиш ва келажак авлодлар учун сақлашга ёрдам бериши лозим.

ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси учун 27 млн евро грант ажратади
4 июн 2023, 10:22

ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси учун 27 млн евро грант ажратади

Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга ёрдам бериш мақсадида 27 млн евро грант ажратади. Маблағлар соҳада илм-фан, таълим, ахборот хизматларини ривожлантириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш каби тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг