Notebookoff: 2023 йилда иш, ўқиш ва уй учун оптимал ноутбукни қандай танласа бўлади
7 июн 2023, 09:00

Notebookoff: 2023 йилда иш, ўқиш ва уй учун оптимал ноутбукни қандай танласа бўлади

Ўзбекистондаги Notebookoff онлайн-дўкони экспертлари ноутбук танлаш бўйича фойдали тавсиялар берди.

Шавкат Мирзиёев 7−9 июнь кунлари Италияда бўлади
7 июн 2023, 08:47

Шавкат Мирзиёев 7−9 июнь кунлари Италияда бўлади

Ўзбекистон президенти 7−9 июнь кунлари Италияда бўлиб, у ерда мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказади. Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳам режадан жой олган.

Қашқадарёда 14 ёшли қизини калтаклаган ота 3 йилга қамалди
6 июн 2023, 23:35

Қашқадарёда 14 ёшли қизини калтаклаган ота 3 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 14 ёшли қизини бир йил давомида муттасил калтаклаб келган ота 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Самарқандда янги «Ширин» массивини қуриш режалаштирилмоқда (фото)
6 июн 2023, 19:33

Самарқандда янги «Ширин» массивини қуриш режалаштирилмоқда (фото)

Самарқандда Зарафшон дарёси соҳилида, аэропортдан унча узоқ бўлмаган жойда 389 гектар майдонда кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлардан иборат «замонавий» «Ширин» массивини қуриш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон президентига массивнинг мастер-режаси тақдим этилди. Фото.

«Ўзмиллийбанк» Solfy муддатли тўлов картасининг афзалликлари ҳақида гапириб берди
6 июн 2023, 19:00

«Ўзмиллийбанк» Solfy муддатли тўлов картасининг афзалликлари ҳақида гапириб берди

Solfy муддатли тўлов картасидан фойдаланиш орқали харидлар учун банк томонидан ортиқча фоиз ёки комиссия олиб қолинмайди, фақат харажат 12 ойлик тенг тўловларга тақсимланади.

Тошкентда электробус ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
6 июн 2023, 18:42

Тошкентда электробус ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида электробус ва Cobalt иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этди.

Вояга етмаган давридаги жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда
6 июн 2023, 17:56

Вояга етмаган давридаги жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда. Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати эса 6 ойдан 1 ойга қисқартирилмоқда.

Қашқадарёда асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркак 12 йилга қамалди
6 июн 2023, 17:36

Қашқадарёда асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркак 12 йилга қамалди

Чироқчи туманида меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган 52 ёшли эркак 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Бобур боғи яқинида 2 туп чинор ноқонуний равишда кесиб ташланди
6 июн 2023, 17:21

Бобур боғи яқинида 2 туп чинор ноқонуний равишда кесиб ташланди

Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 2 туп чинор тегишли рухсатномасиз кесиб ташланди. Етказилган зарар 191,4 млн сўмни ташкил этади.

Наманганда талаба йигит Норин дарёсида чўкиб кетди
6 июн 2023, 17:20

Наманганда талаба йигит Норин дарёсида чўкиб кетди

Уйчи туманида талаба йигит Норин дарёсида чўмилишга бориб, чўкиб кетгани айтилмоқда. Ҳозирда вилоят ФВБ томонидан қидурув ишлари олиб борилмоқда.

Майк Пенс АҚШ президентлиги учун курашга киришди
6 июн 2023, 17:16

Майк Пенс АҚШ президентлиги учун курашга киришди

АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс 2024 йилги президентлик сайловларида номзод бўлиш учун ариза топширди.

Аҳоли пулларини доллардагидан сўмдаги депозитларга ўтказа бошлади — МБ раиси
6 июн 2023, 15:55

Аҳоли пулларини доллардагидан сўмдаги депозитларга ўтказа бошлади — МБ раиси

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов валюта курсининг барқарорлиги ва депозит ставкаларининг жозибадорлиги ошиб бораётгани аҳолини хорижий валютадаги омонатлардан пулларини олиб, сўмга ўтказишга ундаётганини айтди. Аҳолининг қўлида деярли 12 миллиард доллар бор.

«Укргидроэнерго»: Каховка ГЭСи бутунлай вайрон бўлган ва уни қайта тиклаб бўлмайди
6 июн 2023, 15:45

«Укргидроэнерго»: Каховка ГЭСи бутунлай вайрон бўлган ва уни қайта тиклаб бўлмайди

«Укргидроэнерго»нинг хабар беришича, Каховка ГЭСи бутунлай вайрон бўлган. Сув омбори сатҳининг назоратсиз пасайиши Запороже атом электр станцияси учун қўшимча хавф ҳисобланади.

Apple ўзининг виртуал реаллик қурилмаси — Vision Pro`ни тақдим этди
6 июн 2023, 15:40

Apple ўзининг виртуал реаллик қурилмаси — Vision Pro`ни тақдим этди

Apple компанияси ўзининг янги гаджети бўлган виртуал реаллик қурилмаси тақдимотини ўтказди. У Vision Pro деб номланади ва нархи 3,5 минг доллар. Қурилмани кўз, қўл ҳаракатлари ва овоз орқали бошқариш мумкин. Компания бу бозорда Meta, Sony ва Microsoft билан рақобатлашади.

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни «кенг қамровли шериклик» даражасига кўтармоқчи
6 июн 2023, 14:59

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни «кенг қамровли шериклик» даражасига кўтармоқчи

Ўзбекистон президенти Самарқандда Қатар амири билан бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар «кенг қамровли шериклик» даражасига чиқишига ишонч билдирди. Давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо кўрсаткичларини оширишга тайёр эканини маълум қилди. 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Тошкентда 32 грамм олтин тангани $100 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди
6 июн 2023, 13:11

Тошкентда 32 грамм олтин тангани $100 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Яккасарой туманида 121 йиллик олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди.

Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан эко-пойга бўлиб ўтди
6 июн 2023, 13:00

Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан эко-пойга бўлиб ўтди

4 июнь куни Coca-Cola Uzbekistan компанияси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида плоггинг эко-пойгаси ташкил этилди, шунингдек #PET2NATUREUZ эко-челленжи иштирокчилари тақдирланди.

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТнинг 12 нафар кузатувчисини аккредитациядан ўтказди
6 июн 2023, 11:55

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТнинг 12 нафар кузатувчисини аккредитациядан ўтказди

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ ДИИҲБнинг 12 нафар сайловни кузатувчи миссияси вакилларини рўйхатга олди, шунингдек, президентликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатдан ўтказди.

Херсоннинг Россия назоратидаги қисмида ГЭС тўғони вайрон қилинди, аҳоли пунктларини сув босиши мумкин
6 июн 2023, 11:48

Херсоннинг Россия назоратидаги қисмида ГЭС тўғони вайрон қилинди, аҳоли пунктларини сув босиши мумкин

Херсон вилоятининг Россия назоратидаги қисмида жойлашган Каховка ГЭСи тўғони қисман вайрон бўлди. Томонлар бир-бирини тўғонни портлатишда айбламоқда. Қуйи оқимдаги сув сатҳи 2,5 метрга кўтарилган, 80 та аҳоли пунктини сув босиши мумкин.

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди
6 июн 2023, 10:49

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш учун президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилиб, унга Азиз Урунов тайинланди. 1 июлдан бу ташкилотнинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг