Ўзбекистонда дам олиш кунларида иссиқ ҳаво сақланиб туради
2 июн 2023, 11:48

Ўзбекистонда дам олиш кунларида иссиқ ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +34…+39 даража иссиқ бўлади, бу июнь ойининг бошидаги меъёрий қийматлардан 2−4 даража юқори саналади.

Адвокатлик гувоҳномаси қай тартибда берилади?
2 июн 2023, 11:32

Адвокатлик гувоҳномаси қай тартибда берилади?

Ҳукумат адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Мазкур ҳужжат 10 йилга адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан берилади. Гувоҳномани бериш учун тўлов ундирилмайди.

Ўзбекистонда 5−8 июнь кунлари ҳарорат +42 даражагача кўтарилади
2 июн 2023, 11:26

Ўзбекистонда 5−8 июнь кунлари ҳарорат +42 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет 5−8 июнь кунлари Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилишидан огоҳлантирди. Жойларда шамол тезлиги сониясига 15−20 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ўзбекистонда Zilzila mobile дастури яратилди
2 июн 2023, 11:15

Ўзбекистонда Zilzila mobile дастури яратилди

Ўзбекистонда зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатадиган Zilzila mobile номли дастур яратилди. Унда ер силкиниши пайтида, олдин ва кейин қандай ҳаракатлар амалга ошириш кераклиги бўйича ва бошқа маълумотлар, шунингдек, тайёргарлик даражасини текшириш учун тестлар мавжуд.

Ҳажга борувчилар учун тўлов миқдори салкам 69 млн сўмгача кўтарилди
2 июн 2023, 10:57

Ҳажга борувчилар учун тўлов миқдори салкам 69 млн сўмгача кўтарилди

Ҳаж-2023 мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди. Олдинги йилда бу миқдор 62,9 млн сўм бўлганди. Зиёратчилар 4 июндан 19 июнгача Мадина шаҳрига юборилади.

Светлана Осипова таэквондо WT бўйича ЖЧда кумуш медални қўлга киритди
2 июн 2023, 10:53

Светлана Осипова таэквондо WT бўйича ЖЧда кумуш медални қўлга киритди

Озарбайжонда ўтаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида Светлана Осипова финалгача етиб бориб, кумуш медални олди. Аввалроқ ушбу мусобақада Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов бронза медалини қўлга киритганди.

ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиши ва ҳибсга олиши мумкин бўлади
2 июн 2023, 10:16

ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиши ва ҳибсга олиши мумкин бўлади

Сенаторлар Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларига экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун, жумладан, дарахтларни кесиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик учун жарима солиш ва қамоққа олиш имкониятини берувчи қонунни маъқуллади.

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир экспорти ҳажмини оширмоқчи
2 июн 2023, 09:56

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир экспорти ҳажмини оширмоқчи

2025 йилдан Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир экспортини босқичма-босқич 25 баробардан зиёдроққа оширмоқчи. 2022 йилда мамлакатга 13,6 млн долларлик 487,9 минг тонна кўмир етказиб берилган.

Банклар долларнинг сотув курсини 11 425−11 465 сўм этиб белгилади
2 июн 2023, 09:45

Банклар долларнинг сотув курсини 11 425−11 465 сўм этиб белгилади

Тижорат банклари 2 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360−11 405 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 425−11 465 сўм.

Жиззахда 18 ёшли қиз ўзини тўққиз қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди
2 июн 2023, 09:20

Жиззахда 18 ёшли қиз ўзини тўққиз қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди

Шароф Рашидов туманида 18 ёшли қиз ўзини тўққиз қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлади
1 июн 2023, 22:29

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлади

ХМТ, ЮНИСEФ ва Жаҳон банки Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлади. Баёнотда бу ижтимоий ҳимоядаги тарқоқлик ва камчиликларни бартараф этишига ишонч билдирилган. Мутахассислар ва халқаро ташкилотлар кўп йиллардан буён шундай агентликни ташкил этишни талаб қилиб келаётганди.

Қозоғистонда Оналар куни ва Оталар куни байрам сифатида нишонланади
1 июн 2023, 22:12

Қозоғистонда Оналар куни ва Оталар куни байрам сифатида нишонланади

Қозоғистонда иккита янги — дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланадиган Оналар куни ва Оталар куни байрамлар рўйхатига киритилди.

Ёзнинг илк кунида Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 июн 2023, 22:00

Ёзнинг илк кунида Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шилқимлик учун 5 суткага қамалган «пранкчилар», Тошкентда августгача ошмайдиган йўлкира, «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» саммитида қатнашадиган Мирзиёев, томорқасида банд бўлганларга ҳам меҳнат стажи ҳисобланиши, хусусийлаштирилаётган «UNG Petro» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига директор тайинланди
1 июн 2023, 21:29

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига директор тайинланди

Мансурбек Оллоёров Ўзбекистон президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси — президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Байроқдан фойдаланишдаги чекловларни юмшатиш таклиф қилинмоқда
1 июн 2023, 21:25

Байроқдан фойдаланишдаги чекловларни юмшатиш таклиф қилинмоқда

Давлат байроғидан фойдаланишни кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Аввалроқ Шавкат Мирзиёев сайловолди нутқида шундай таклиф билан чиққанди. Байроқни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.

Click компанияси болалар учун байрамона тадбирлар ташкиллаштирди
1 июн 2023, 19:00

Click компанияси болалар учун байрамона тадбирлар ташкиллаштирди

Click компанияси 36 ва 77-сонли ихтисослаштирилган мактабларда байрамона тадбирлар ташкиллаштирди, ҳамда Aloha Mental Arithmetic 2023 VI республика мусобақасига ҳомийлик қилди.

Бухорода электромобилли эко-такси ишга тушди
1 июн 2023, 18:39

Бухорода электромобилли эко-такси ишга тушди

Бухорода Ўзбекистонда илк бор электромобиллардан фойдаланиладиган такси хизмати йўлга қўйилмоқда. У Eco-taxi бренди остида ишлайди.

Тошкентда тўрт қаватли авария ҳолатидаги уй аҳолиси кўчирилмоқда
1 июн 2023, 18:35

Тошкентда тўрт қаватли авария ҳолатидаги уй аҳолиси кўчирилмоқда

Пойтахтнинг Чилонзор тумани «Наққошлик» маҳалласида жойлашган 32 хонадондан иборат тўрт қаватли уйда ёриқлар аниқланди. Ундаги 15 та хонадонда истиқомат қилувчилар ўз қариндошлариникига кўчиб ўтмоқда, 17 оила эса вақтинчалик уй-жой билан таъминланди.

Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи август ойигача ошмайдиган бўлди
1 июн 2023, 18:03

Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи август ойигача ошмайдиган бўлди

Май ойи охирида Тошкент жамоат транспорти учун мослашувчан тарифлар жорий этилиши керак эди. Бироқ, шаҳар кенгаши «тарифларнинг ошишига қатъиян қарши» чиқди. Депутатлар ўзгаришларни 1 августга қолдирди. «Газета.uz» янги тизимга ўтиш нега зарурлигини тушунтиради.

Россия армиясининг зарбаси оқибатида Киевда 3 киши ҳалок бўлди
1 июн 2023, 17:25

Россия армиясининг зарбаси оқибатида Киевда 3 киши ҳалок бўлди

Россия армиясининг Киевга уюштирган навбатдаги ҳаво ҳужумида 3 киши, жумладан бир бола қурбон бўлди. Бу сўнгги бир ой ичида Украина пойтахтининг камида 18-марта ўққа тутилиши ҳисобланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг