25 май куни Фарғона вилояти Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетгани хабар берилганди. Унинг жасади 3 июнь куни топилди, дея маълум қилди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ўша куни тумандаги мактабларнинг бирининг битирувчилари «Пахтакор» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтадиган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида борган. Улардан бири эса чўмилиш вақтида сувдан қайтиб чиқмаган.

3 июнь куни соат 18:20 да ФВБ махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари томонидан Олтиариқ тумани Тинчлик шаҳарчасидан оқиб ўтувчи жанубий катта Фарғона каналидан унинг жасади топилган.

Эслатиб ўтамиз, чўмилиш рухсат этилмаган, тақиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик тавсия этилади.