Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан учрашди
20 август 2023, 09:59

Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан учрашди

Будапештга амалий ташриф билан борган президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.

Click BYD автомобили ҳамда кўплаб бошқа совринлар билан ютуқли ўйин ўтказмоқда
19 август 2023, 19:00

Click BYD автомобили ҳамда кўплаб бошқа совринлар билан ютуқли ўйин ўтказмоқда

16 августдан 5 октябргача Click асосий совғаси BYD Song Plus автомобили бўлган ютуқли ўйин ўтказмоқда. Акция давомида яна кўплаб бошқа қимматли совғалар ҳам ўйналади.

Тошкентда электробус ҳайдовчилари қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилмоқда
19 август 2023, 18:19

Тошкентда электробус ҳайдовчилари қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилмоқда

Интернетда электробус ҳайдовчиларининг машиналарни қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилган видеомурожаати тарқалди. Уларнинг сўзларига кўра, кечикишлар туфайли режани бажариб бўлмаяпти, шунингдек, ҳаракат мунтазамлиги бузилган.

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди
19 август 2023, 15:51

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди

Президент Ёшлар ишлари агентлигини волонтёрлик соҳасидаги махсус ваколатли орган этиб белгилашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ташкилот соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 4 ойга ёпилади
19 август 2023, 12:41 1

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 4 ойга ёпилади

Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари 26 августдан бошлаб 4 ойга профилактик ишлар сабабли ёпилади. Бекатлар ўртасида бепул ҳаракатланадиган автобуслар қатнови амалга оширилади.

Ўзбекистондан Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди
19 август 2023, 12:28

Ўзбекистондан Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди

Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. Аввалроқ Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар боладан иборат гуруҳ Тошкентга етиб келганди.

Хитойда қайд этилган ўлат Ўзбекистонга хавф солмайди — Санэпидқўмита
19 август 2023, 11:08

Хитойда қайд этилган ўлат Ўзбекистонга хавф солмайди — Санэпидқўмита

Хитойнинг шимолий қисмидаги Ички Мўғулистон ҳудудида бубонли ўлатга чалиниш ҳолатлари аниқланди. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси касаллик мамлакатга хавф солмаслиги ва хавотирга ўрин йўқлигини билдирди. 50 дан ортиқ чегара кесиб ўтиш жойларида санитария пунктлари ташкил этилган.

Нима тайёрлаймиз: Авокадодан егуликлар
19 август 2023, 09:46

Нима тайёрлаймиз: Авокадодан егуликлар

Авокадоли салат, веган сендвичлар, гуакамоле, суши торт, авокадо ҳамда тухумли тост ва бошқалар — Zira.uz ўзбек ошхонасида кам учрайдиган авокадодан турли салат ва егуликларни тайёрлаб кўрди. Авокадо Ўзбекистонда жуда машҳур бўлмаса-да, унинг этида кўплаб витамин ва минераллар бор.

Қамаши туманига ҳоким тайинланди
19 август 2023, 09:43

Қамаши туманига ҳоким тайинланди

«Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган Хуршид Усмонов Қамаши тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шифохонада ҳамкасбларини калтаклаган ҳамшира бир йил муддатга қамалди
18 август 2023, 22:09

Шифохонада ҳамкасбларини калтаклаган ҳамшира бир йил муддатга қамалди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида икки ҳамкасбига ҳужум қилган тиббиёт ходими бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

18 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
18 август 2023, 22:00

18 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан муҳим янгиликлар, бекор қилинган Tax Gap амалиёти, Афғонистон орқали ўтадиган темирйўл ҳақида гапирган Мирзиёев, Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олган Зойир Мирзаев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Пахта хомашёси нархларидаги фарқ туфайли кластерлар 6 трлн сўм зарар кўрди — президент
18 август 2023, 21:43

Пахта хомашёси нархларидаги фарқ туфайли кластерлар 6 трлн сўм зарар кўрди — президент

2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерлари 6 трлн сўм зарар кўрди, деди президент. Давлат раҳбари қўллаб-қувватлаш чораларини маълум қилди.

«Уларга 40 млн доллар тўлашга имконимиз йўқ». Садир Жапаров — Иссиқкўлдаги пансионатлар Ўзбекистонга берилиш ҳақида
18 август 2023, 20:55

«Уларга 40 млн доллар тўлашга имконимиз йўқ». Садир Жапаров — Иссиқкўлдаги пансионатлар Ўзбекистонга берилиш ҳақида

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Иссиқкўлдаги пансионатларни миллийлаштириш эвазига Ўзбекистонга 40 млн доллар товон пули тўлай олмаслигини, шу боис томонлар уни ижарага беришга келишиб олганини айтди. «Яқин 15−20 йил ичида уларни модернизация қилишга сармоя кирита олмаймиз», — деди у.

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Венгрияга боради
18 август 2023, 20:35

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Венгрияга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 август кунлари амалий ташриф билан Венгрияда бўлади. У фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами — авлиё Иштван куни тадбирларида қатнашиб, Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича ЖЧ югуриш мусобақалари финалига ташриф буюради.

Сўнгги ҳафталарда COVID-19 билан касалланиш ортмоқда — ЖССТ
18 август 2023, 20:27

Сўнгги ҳафталарда COVID-19 билан касалланиш ортмоқда — ЖССТ

ЖССТ маълумотларига кўра, 17 июлдан 13 августгача дунёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари 63 фоизга ошган. Ташкилот вирусни «жиддий таҳдид» деб ҳисоблашда давом этмоқда ва мамлакатларни касалликка қарши курашиш учун «ўрнатилган инфратузилмани демонтаж қилмасликка» чақирмоқда.

Жо Байден Шавкат Мирзиёевни АҚШда ўтадиган биринчи «С5+1» саммитига таклиф қилди
18 август 2023, 19:02

Жо Байден Шавкат Мирзиёевни АҚШда ўтадиган биринчи «С5+1» саммитига таклиф қилди

АҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Марказий Осиё — АҚШ» («С5+1») форматидаги биринчи саммитга таклиф қилди. У сентябрь ойи охирида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг очилиш кунларида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистондаги кўчмас мулк тарихини энди онлайн тарзда текшириш мумкин
18 август 2023, 18:53

Ўзбекистондаги кўчмас мулк тарихини энди онлайн тарзда текшириш мумкин

Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш давлат хизматидан эндиликда ДХМлар, ЯИДХП ёки davreestr.uz сайти орқали фойдаланиш мумкин бўлади. Хизмат нархи — БҲМнинг 0,5 баравари.

Бизнесга қарши молиявий санкциялар кўриб чиқилади, эскирган ҳисоботлар бекор қилинади — президент
18 август 2023, 18:37

Бизнесга қарши молиявий санкциялар кўриб чиқилади, эскирган ҳисоботлар бекор қилинади — президент

Ўзбекистонда жарималар тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб қўймаслиги учун уларга қўйилган барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади, деди президент. Тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги низолар фақат маъмурий судда кўриб чиқилади, 2024 йилдан такрорий ва эскирган ҳисоботлар бекор қилинади.

«Солиқ тўламаган тадбиркорлар бизга дўст эмас» — Шавкат Мирзиёев
18 август 2023, 17:40

«Солиқ тўламаган тадбиркорлар бизга дўст эмас» — Шавкат Мирзиёев

Президент Ўзбекистонда «хуфиёна иқтисодиёт» улушини 40 фоиздан ортиқ деб баҳолади. Бу кўрсаткични камайтириш учун тадбиркорларни ҳалол ва очиқ ишлашга чақирди. «Солиқ тўламайдиган тадбиркорлар бизга дўст эмас, у ҳам иқтисодиётимизга, ҳам бизга душман», — деди у.

«Док-1 Макс» иши: адвокатлар яна журналистларни суддан чиқариб юборишни талаб қилди
18 август 2023, 16:28

«Док-1 Макс» иши: адвокатлар яна журналистларни суддан чиқариб юборишни талаб қилди

Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси дориларини истеъмол қилиш оқибатида вафот этган 65 боланинг ўлими бўйича навбатдаги суд мажлисида адвокатлар яна журналистларни залдан чиқариб юборишни талаб қилди. Судья жараённи нотўғри ёритаётган журналистлар эмас, турли Telegram каналлари эканини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг