Хуршид Абдукаримович Усмонов Қамаши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Усмонов 1979 йилда Касби туманида туғилган. Тошкент давлат техника университетининг бакалавр ва магистратурасини ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тамомлаган.

Тайинловга қадар вилоят «Қашқадарё сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Туманни 2020 йил октябридан бери бошқариб келган собиқ ҳоким Ботир Тоғаев 31 июль куни қишлоқ хўжалиги вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.