«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда ўзбек ошхонасига ҳали тўлиқ кириб бормаган авокадо меваси солиб тайёрланган салат ва бошқа егуликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади. Мева этида кўплаб витамин ва минераллар мавжудлиги учун ҳам қадрланади.

Авокадоли «Яшил маъбуда» салати

zira.uz

Мазали ва енгил «Яшил маъбуда» салати, айниқса, қомати ҳақида қайғурадиганларга жуда ёқади.

Авокадо ва тухумли тост

zira.uz

Фойдали ва тўйимли авокадо ва тухумли тостлар нонушта учун ажойиб танлов бўлиб, сизга бутун кунга етарли энергия беради.

Креветкали салат

zira.uz

Тайёрлаш усули тез ва осон, сабзавотлар ва креветкадан осон тайёрланадиган яхна салат.

Гуакамоле

zira.uz

Гуакамоле — авокадо ва лимоннинг майин таъми ва бироз аччиқ мазаси уйғунлиги маҳсули.

Авокадо ва нўхатли веган сендвичлари

zira.uz

Икки нон бўлаги ўртасида — майин авокадо, кўкат ва хушбўй лимонли тўйимли начинка.

Суши торт

zira.uz

Агар ролл ўрагани вақтингиз бўлмаса ёки эринсангиз, биз тез «Филадельфия» роллари тайёрлаш усулини тақдим этамиз.

Қизил балиқли боул

zira.uz

Гуруч, балиқ ва сабзавотли боул — қизиқарли таъмларни севувчилар учун ажойиб танлов.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.