«Автокредитлашдаги ўсиш суръати кредитлашнинг умумий ўсиш суръатидан бир неча баравар юқори» — Марказий банки раиси
18 сентябрь 2023, 15:08

«Автокредитлашдаги ўсиш суръати кредитлашнинг умумий ўсиш суръатидан бир неча баравар юқори» — Марказий банки раиси

Марказий банк «автокредитлаш юқори суръатда ўсаётгани»дан хавотирда, чунки бу банк тизими учун хавф туғдиради. Шу боис регулятор талабларни кучайтиришга қарор қилган, бу фақат «стандартлардан ташқарига чиққан» банкларга тааллуқли бўлади, деди регулятор раҳбари Мамаризо Нурмуратов.

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида тошқин хавфи эълон қилинди
18 сентябрь 2023, 14:07

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида тошқин хавфи эълон қилинди

20−22 сентябрь кунлари ёғиши кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Бухорода 26,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар қамалди
18 сентябрь 2023, 13:18

Бухорода 26,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар қамалди

Когон туманида табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, 26,1 млрд сўм зарар етказган тадбиркорлар аниқланди. Улар 11 ва 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Марказий банк валюта операциялари бўйича қарорини «санкцияларга риоя қилиш» талаблари билан изоҳлади
18 сентябрь 2023, 12:22

Марказий банк валюта операциялари бўйича қарорини «санкцияларга риоя қилиш» талаблари билан изоҳлади

Валюта операциялари бўйича ҳужжат Банк назорати қўмитаси қарори бўлиб, унга кўра банкларга мижозларни назорат қилиш ва санкция рискларини камайтириш чораларини кўриш топширилган, деди МБ раиси. Хорижий банклар Ўзбекистонда мижозлар етарли даражада текширмагани учун тўловларни маъқулламади, деди у.

Тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас — Фатво маркази
18 сентябрь 2023, 12:00

Тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас — Фатво маркази

Фарғона вилоятидаги ресторанда тилла солинган таомлар тайёрланаётгани маълум бўлди. Фатво маркази олтин ва кумушни таомга қўшиб тановул қилиш дуруст ва ҳалол эмаслигини билдирди. Шунингдек, бу молни исроф қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уришдир, дейди марказ.

Пойтахтдаги 2984 та реклама объекти ноқонуний жойлаштирилган — Рақобат қўмитаси
18 сентябрь 2023, 11:52

Пойтахтдаги 2984 та реклама объекти ноқонуний жойлаштирилган — Рақобат қўмитаси

Тошкент шаҳридаги 2984 та реклама ва ахборот объектлари ноқонуний жойлаштирилгани, 6004 таси эса талабларга мос эмаслиги аниқланди, дея маълум қилди Рақобатни ривожлантириш қўмитаси. Қолаверса, 159 та реклама давлат тилида эмас, балки бошқа тилларда берилган.

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
18 сентябрь 2023, 11:26

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Сешанба куни Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиб, ҳарорат пасаяди. Ҳафта давомида ҳарорат кундузи +23…+28 даража атрофида бўлади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Мальдив оролларига таътилни олдиндан банд қилиш учун бешта сабаб
18 сентябрь 2023, 11:00

Мальдив оролларига таътилни олдиндан банд қилиш учун бешта сабаб

Миллий туроператор Asialuxe Travel Мальдив оролларида таътилни олдиндан банд қилишнинг афзалликлари ҳақида гапириб берди.

Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум йўлаги ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
18 сентябрь 2023, 10:28

Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум йўлаги ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Ар-Риёдда ўтган Жаҳон мероси қўмитасининг 45-сессиясида Буюк ипак йўлининг Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондаги 31 та объектидан иборат Зарафшон-Қорақум йўлаги ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Саудия Арабистонида ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧда Ўзбекистон 7 та медаль олди
18 сентябрь 2023, 10:18

Саудия Арабистонида ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧда Ўзбекистон 7 та медаль олди

Саудия Арабистонида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза (жами 7 та) медалини қўлга киритди. Бу билан жамоа Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

Тошкентдаги учта туманнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади
18 сентябрь 2023, 10:14

Тошкентдаги учта туманнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

Яшнобод, Учтепа ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида 18 ва 19 сентябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Вашингтонда ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес форумида 12 та ҳужжат имзоланди
18 сентябрь 2023, 09:54

Вашингтонда ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес форумида 12 та ҳужжат имзоланди

Президентнинг АҚШга ташрифи арафасида Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий-техникавий ҳамкорлик соҳалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги қарийб 40 трлн сўмга етди
17 сентябрь 2023, 22:09

Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги қарийб 40 трлн сўмга етди

Саккиз ой давомида Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги қарийб 40 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган икки ойда харажатлар даромаддан 12,2 трлн сўмга ошди. Эслатиб ўтамиз, ҳукумат 2023 йил якунлари бўйича профицит бўлишини прогноз қилган эди.

«Ўзбек адабиётининг тирик энциклопедияси эди». Жамоатчилик академик Наим Каримов ҳақида
17 сентябрь 2023, 19:20

«Ўзбек адабиётининг тирик энциклопедияси эди». Жамоатчилик академик Наим Каримов ҳақида

Адабиётшунос олим ва академик Наим Каримовнинг вафоти жамоатчиликни чуқур қайғуга солди. Фаоллар ижтимоий тармоқларда олимнинг ҳаёти, ижод йўли ва фаолияти билан боғлиқ илиқ хотираларни эсга олди. «Газета.uz» уларнинг бир қисмини бир материалга жамлади.

Оқолтинда кўприк чўкиши оқибатида Тошкент-Термиз йўлининг бир қисмида ҳаракат чекланди
17 сентябрь 2023, 14:58 2

Оқолтинда кўприк чўкиши оқибатида Тошкент-Термиз йўлининг бир қисмида ҳаракат чекланди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг Тошкент-Жиззах йўналишида кўприк чўкиши оқибатида ҳаракат чекланди. Ҳайдовчилар учун айланма йўл ташкил этилди. Тошкентга йўл олган транспорт воситалари эски йўлдан ҳаракатни давом эттиришлари мумкин.

Академик Наим Каримов вафот этди
17 сентябрь 2023, 11:46

Академик Наим Каримов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос олим ва академик Наим Каримов 90 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркка борди. Уни шаҳар мэри кутиб олди
17 сентябрь 2023, 10:42

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркка борди. Уни шаҳар мэри кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркка етиб борди. Бир неча кун давом этадиган ташриф доирасида у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этади.

Бухорода Spark`да 25 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди (видео)
16 сентябрь 2023, 18:10 1

Бухорода Spark`да 25 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди (видео)

Бухоро вилоятида Spark автомобилида 25 нафар ёш болани миндириб олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилди. Ҳайдовчи боғча мудираси бўлиб, болаларни уйига шундай тарзда олиб кетаётгани маълум бўлди.

Бешта вилоят судларига раислар тайинланди
16 сентябрь 2023, 16:32 1

Бешта вилоят судларига раислар тайинланди

Андижон, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятлари судларининг раислари лавозимидан озод этилди. Фарғона вилояти судига янги раис тайинланди.

Ички ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди
16 сентябрь 2023, 15:01

Ички ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди

Зуфар Қурбонов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг