Ёз — илиқ денгиз ва ёрқин қуёшдан баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлган йилнинг ягона вақти эмас. Мальдив оролларидаги қишки таътил — совуқ ҳавода «дойимий ёз» жойига ўчиш учун ажойиб имконият. Бу орзуни амалга ошириш учун олдиндан банд қилиш хизмати ёрдам беради. Asialuxe Travel Мальдив оролларига қишки турлар сотуви бошланганини эълон қилади.

Миллий туроператор ушбу тропик курортга биргаликда шўнғишни таклиф қилади ва кейинги ўринларда олдиндан банд қилишнинг афзалликларини тушунтиришга ҳаракат қилади. Ҳамда Мальдив ороллари визасиз давлат эканлиги — ёқимли бонусдир.

Яшаш учун энг яхши жойларни танлаш

Қиш мавсумида Мальдив оролларида таътил ўтказшга талаб сезиларли даражада ошади. Таътилни олдиндан банд қилиш сизга турар жой танловининг кенг имконини беради — сув устидаги ҳашаматли виллалар ва ҳашаматли курорт меҳмонхоналардан тортиб, пальма боғидаги қулай бунгало ва гестҳаусларгача.

asialuxe travel, реклама

Пул ва вақтни тежаш

Таътилни олдиндан банд қилиш нафақат махсус таклифлар ва акциялар, мавсум авжи олдидаги меҳмонхоналарнинг қулай нархлари туфайли пулни тежаш имконини беради, балки саёҳатга тайёргарлик кўриш жараёнидаги стресс ва шошқалоқликдан учрамасликга ёрдам беради. Бандлаган жойингизга ишонч билан сафарингизнинг режалаштиришингиз мумкин.

asialuxe travel, реклама

Кафолатланган байрам саналарини танлаш

Агар сиз Мальдив оролларида муҳим кунни нишонлашни режалаштирмоқчи бўлсангиз — Янги йил ёки туғилган кун, таътилни олдиндан банд қилиш сизга байрам режаларингиз учун мос жой мавжудлиги ишончини ва хотиржамлик ҳиссини беради, асосийси тадбирни майда деталларигача режалаштиришга имкон бўлади, ва ҳаммаси режалаштиргандек амалга ошади.

asialuxe travel, реклама

Мақбул авиачипталарни танлаш имконияти

Саёҳатни эрта режалаштириш мақбул авиачиптани, бортдаги керакли ўриндиқни танлаш имконини беради, натижасида пулни тежашингиз ва йўлда максимал қулайликни таъминлашингиз мумкин.

Тошкент — Мале — Тошкент йўналиши бўйича барча тўғридан-тўғри рейслар Uzbekistan Airways`нинг авиалайнерларида амалга оширилади.

asialuxe travel, реклама

Истаган учиш вариантларини танлашингиз мумкин — эконом ёки бизнес-класс, олдиндан бортдаги керакли ўриндиқларни банд қилиш, Wi-Fi хизматидан, мультимедиа тизимидан фойдаланиш, ўз хоҳишингизга кўра махсус менюга буюртма бериш ва кўплаб бошқа нарсалар.

Мальдив оролларига биринчи тўғридан-тўғри рейс 2023 йилнинг 2 декабрига мўлжалланган. Парвозлар ҳафтада бир марта, шанба кунлари, 2024 йилнинг март ойигача амалга оширилади.

Юқори даражада дам олишга тайёргарлик

Саёҳатни олдиндан банд қилиш орқали оролда бўш вақтингизни ўтказишни режалаштириш учун кўпроқ вақтга эга бўласиз. Ўйин-кулги, экскурcиялар, яширин жойларда сафар қилиш учун маршрутни белгилаш ва келгуси саргузаштларни қувонч билан кутишин мумкин.

asialuxe travel, реклама

Мальдив оролларидаги қишки таътил — бу ҳашамат ва қулайликнинг олий даражасидир. Сизга энг қулай вариантни танлаб, ҳозироқ саёҳат турларини банд қилишингиз мумкин.

Тур тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore дан Asialuxe Travel мобил иловасини юклаб олиш мумкин.

Кенг қамровли тур тўпламлар Asialuxe Travel савдо офисларида ва Ўзбекистондаги барча сайёҳлик агентликларида мавжуд.

Батафсил маълумотни компания сайтида ёки қуйидаги телефонлар орқали операторлар ёрдамида олиш мумкин: (+998) 71−211−22−22, (+998) 71−201−77−77.

«Asialuxe Travel — cизнинг миллий туроператорингиз».

Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/asialuxe

Реклама ҳуқуқлари асосида.