Тошкент шаҳридаги Яшнобод, Учтепа ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади, дея хабар қилди пойтахт ҳокимлиги.

Қайд этилишича, газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида олиб борилади.

Газ таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:

Яшнобод туманида 18 сентябрь соат 10:00 дан 18:00 гача:

  • «Қурувчилар» маҳалласида;
  • «Иноқобод»маҳалласининг Шавкат, Чашма, Чарос, Саодат кўчаларида
  • «Чинор» маҳалласида;
  • 15 та улгуржи истеъмолчиларда.

Учтепа туманида 18 сентябрь соат 11:00 дан 16:00 гача:

  • «Фозилтепа» маҳалласида;
  • 8 та улгуржи истеъмолчиларда.

Бектемир туманида 19 сентябрь куни 9:00 дан 19:00:

  • «Ийк ота» маҳалласида;
  • 62 та улгуржи истеъмолчиларда.