Тошкент халқаро аэропорти ва Яккасарой ИИБ бекати ўртасида вақтинча бепул микроавтобуслар ҳаракатланади
3 октябр 2023, 12:05

Тошкент халқаро аэропорти ва Яккасарой ИИБ бекати ўртасида вақтинча бепул микроавтобуслар ҳаракатланади

3 октябрь кунидан бошлаб Тошкент халқаро аэропорти ва Яккасарой ИИБ бекати оралиғида ҳаракатланувчи бепул микроавтобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Аввалроқ Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприк орқали автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланганди.

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади
3 октябр 2023, 11:31

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади

Пайшанба кунига қадар республиканинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирида Каспий денгиздан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +20 даражагача пасаяди.

АҚШ элчихонаси Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат берди
3 октябр 2023, 10:49

АҚШ элчихонаси Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат берди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card дастури иштирокчилари учун 10 та маслаҳат эълон қилди. Элчихона лотереяда иштирок этиш бепул эканини эслатиб, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

2−10 ёшли болаларда ичак гельминтиозидан оммавий даволаш ўтказилади
3 октябр 2023, 10:33 1

2−10 ёшли болаларда ичак гельминтиозидан оммавий даволаш ўтказилади

Октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 2−10 ёшли болаларни ичак гельминтиозидан оммавий даволашнинг навбатдаги босқичи ўтказилади. СЭС ўтган йиллардаги тадқиқотлар ўз самарасини кўрсатгани, гельминтлар билан касалланиш 3−4 мартага камайганини айтмоқда.

Сахи Аннакличев Бизнесни ривожлантириш банки раиси этиб тайинланди
3 октябр 2023, 10:06

Сахи Аннакличев Бизнесни ривожлантириш банки раиси этиб тайинланди

Сахи Аннакличев Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти коронавирусга қарши mRNA-вакциналарини ишлаб чиққан олимларга берилди
3 октябр 2023, 10:01

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти коронавирусга қарши mRNA-вакциналарини ишлаб чиққан олимларга берилди

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти COVID-19 га қарши вакциналар яратиш имконини берувчи mRNA синтези технологияларини ишлаб чиққан Каталин Карико ва Дрю Вайсманга берилди.

Хоразмда мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилинди
3 октябр 2023, 09:48

Хоразмда мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилинди

Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилингани аниқланди. Болаларнинг айтишича, уларни далага мактаб директори юборган. Директор ва шоли эккан фермер эса туғишган ака-укалар бўлиши мумкин. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ҳолат назоратга олинганини билдирди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларида яна олтита медални қўлга киритди
2 октябр 2023, 21:43

Ўзбекистон Осиё ўйинларида яна олтита медални қўлга киритди

Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда кураш бўйича муваффақиятли чиқишлар эвазига 43 тага етди. Бироқ миллий терма жамоа турнир жадвалида бешинчи ўриндан олтинчи ўринга тушди.

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди
2 октябр 2023, 21:02

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон президенти Доҳада Қатар амири билан музокаралар ўтказди. Мамлакатлар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди. Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди.

Гулистонда фуқарони 2300 доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
2 октябр 2023, 17:41

Гулистонда фуқарони 2300 доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Тошкент ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни 2000 ва 2300 доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунламоқда
2 октябр 2023, 17:36

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунламоқда

2020 йилдан буён Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимида ишлаб келган Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунламоқда. Мамлакат ташқи ишлар вазири Эли Коэн элчига юксак фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Қатар компаниялари Ўзбекистонда қандай лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда?
2 октябр 2023, 15:29

Қатар компаниялари Ўзбекистонда қандай лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда?

Шавкат Мирзиёев Қатарда бир қатор йирик компания ва ташкилот раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, Al Mirqab Capital холдинги Ўзбекистонда логистика маркази, Nebras Power 1 ГВт қувватга эга шамол станцияси ва энергия сақлаш тизимини қуришни режалаштирмоқда.

Turkish Airlines компаниясининг Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
2 октябр 2023, 14:12

Turkish Airlines компаниясининг Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

Turkish Airlines компаниясининг бортида 265 нафар йўловчиси бўлган Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра аввал кечиктирилиб, сўнг бекор қилинди. Йўловчиларга иссиқ овқат ва меҳмонхонага жойлашиш таклиф қилинди.

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган шахс ўлимга ҳукм қилинди
2 октябр 2023, 11:11

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган шахс ўлимга ҳукм қилинди

Январда Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилган 50 ёшли Эрон фуқаросига ўлим жазоси тайинланди. Унинг ўқ отиши оқибатида элчихона хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, икки қўриқчи яраланганди.

Самарқанд вилоятида тўйхона ва ошхона эгалари қарийб 1,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
2 октябр 2023, 11:06

Самарқанд вилоятида тўйхона ва ошхона эгалари қарийб 1,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Оқдарё туманларида ошхона ва тўйхона эгалари 1 млрд 179,7 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳажмдаги газ 6 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади.

Қатар Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомагистрал қуришни режалаштирмоқда
2 октябр 2023, 10:24

Қатар Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомагистрал қуришни режалаштирмоқда

Қатарнинг энг йирик миллий холдинги — Power International Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль магистралини қуришни режалаштирмоқда. Компания, шунингдек, тез орада мамлакатда ўз офисини очишини маълум қилди.

Қашқадарёда қишлоққа тушган айиқ болалари қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди
2 октябр 2023, 09:38

Қашқадарёда қишлоққа тушган айиқ болалари қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди

Шаҳрисабз туманидаги қишлоқлардан бирига тоғдан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган икки бош Тянь-Шань қўнғир айиқ боласи тушгани аниқланди. Улар махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилиб, Ҳисор қўриқхонасига қўйиб юборилди.

СЭС Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Нипаҳ вирусидан огоҳлантирди
2 октябр 2023, 09:27

СЭС Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Нипаҳ вирусидан огоҳлантирди

Санитария эпидемиология қўмитаси Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Нипаҳ вирусидан огоҳлантирди. Мазкур инфекция оқибатида мамлакатда 2 киши вафот этди, ЖССТ вирус авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тасдиқлади.

Ўзбекистонда метан «заправка»ларда газнинг бир кубометри 3250 сўмгача ошди
1 октябр 2023, 23:21

Ўзбекистонда метан «заправка»ларда газнинг бир кубометри 3250 сўмгача ошди

Тадбиркорлар учун газ тарифлари оширилгани ортидан 1 октябрдан АГТКШларда бир кубометр газ нархи 2700−2800 сўмдан 3100−3250 сўмга (максимал нарх) кўтарилди. Маълум қилинишича, прокуратура шохобчалар раҳбарларини нархларни ҳукумат белгилаб берган чегарадан оширмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприкдан автобус ва юк машиналарининг ўтиши тақиқланди
1 октябр 2023, 22:52

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприкдан автобус ва юк машиналарининг ўтиши тақиқланди

1 октябрдан Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги таъмирланаётган кўприк орқали автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланди. 10 та автобус йўналиши ўзгартирилди (харита).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг