Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида 4 та корхона 1 млрд 294 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, Пастдарғом туманидаги «А.Б.» фермер хўжалигига қарашли ошхона (428 млн 364 минг сўм) ҳамда «Ф.З.Д.» оилавий корхонасига қарашли тўйхона газ тармоғига ўзбошимчалик билан улангани оқибатида давлат манфаатларига 520 млн 344 минг сўм зарар етказган.

Оқдарё туманидаги «И.С.О.» оилавий корхонасига қарашли тўйхона газ тармоғига ноқонуний улангани натижасида давлат манфаатларига 231,1 млн сўм, Пахтачи туманида эса «А.У.А.Ҳ.777» МЧЖ 114,3 млн сўм зарар етказгани маълум бўлган.

Мазкур 4 та ҳолатда ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳозирги кунда 6765 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

«Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди», — дейилади хабарда.