Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова мазкур мамлакатдаги миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда

Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн билан учрашувда икки томонлама ҳамкорлигининг жорий кун тартиби муҳокама қилинди. Вазир Исроил томони Ўзбекистон билан фаол ривожланиб бораётган ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлади.

Мулқот якунида Эли Коэн Феруза Маҳмудовага Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимида амалга оширган юксак фаолияти учун миннатдорлик билдириб, келгусидаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади, дейилади хабарда.

исроилдаги элчи, феруза маҳмудова

Фото: «Дунё»

Феруза Махмудова 2020 йилнинг 19 июнь куни Сенат томонидан Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланган эди. Ўшанда Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон дипломатияси тарихида илк бор аёл киши элчи сифатида фаолиятини бошлаётганини маълум қилган эди.

Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси (2010−2012) сифатида фаолият олиб борган.