Тошкентдан Қарши ва Самарқандга қўшимча электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилди
28 сентябрь 2023, 12:46

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга қўшимча электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Байрам муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига Afrosiyob электропоездларининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клубига ўтди
28 сентябрь 2023, 12:23

Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клуби билан шартнома имзолади. Спортчи аввал Саудиянинг «Ан-Наср» клубида тўп сурганди.

Фоторепортаж: Тошкентдаги портлаш жойида ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда
28 сентябрь 2023, 12:10

Фоторепортаж: Тошкентдаги портлаш жойида ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда

«Газета.uz» мухбирлари Тошкент шаҳри Сергели туманидаги портлаш содир бўлган жойдаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. У ерда ёнғинни ўчириш давом этяпти. Портлаш оқибатида очиқ майдонда сақланаётган автомобилларга ҳам зарар етган.

Сергелидаги портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди — ИИВ
28 сентябрь 2023, 12:04

Сергелидаги портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди — ИИВ

Сергели туманидаги портлаш бўйича ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. «Ҳозирда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

«Аҳолининг зарари тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади» — Сергели тумани ҳокими
28 сентябрь 2023, 11:55

«Аҳолининг зарари тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади» — Сергели тумани ҳокими

Сергели туманидаги омборхонадаги портлаш оқибатида талафот кўрган ҳар битта хонадон инвентаризациядан ўтказилмоқда, деди туман ҳокими Элбек Шукуров. У етказилган зарар тўлиқ давлат томонидан қопланишини таъкидлади. Ҳудудда аҳоли учун овқатланиш ва тиббий хизмат кўрсатиш пунктлари ташкил этилган.

Сергелидаги талафотларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди
28 сентябрь 2023, 11:39 1

Сергелидаги талафотларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди

«Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди. Унга бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилик қилади.

Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланди — ССВ
28 сентябрь 2023, 11:21

Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланди — ССВ

Сергели тумани «Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланди, деб хабар берди ССВ. Уларнинг 24 нафари шифохонага ётқизилган, аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Вазирлик 16 ёшли боланинг ўлимини тасдиқлади.

«Портлаш хавфи бўлган нарсалар сақланмаган» — Тошкентдаги портлаш содир бўлган омборхона вакили
28 сентябрь 2023, 10:27

«Портлаш хавфи бўлган нарсалар сақланмаган» — Тошкентдаги портлаш содир бўлган омборхона вакили

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги кучли портлаш содир бўлган омборхонада портлаш хавфи бўлган ва ёнувчи моддалар бўлмаган, дея хабар қилди «Газета.uz»га Халқаро логистика маркази (United Cargo Center) вакили. Расмий идоралар воқеа юзасидан ўрганиш ўтказмоқда. Мажмуа ҳақида нималар маълум?

Сергелидаги портлаш жойидан фоторепортаж
28 сентябрь 2023, 09:55

Сергелидаги портлаш жойидан фоторепортаж

Кечаси Тошкентдаги Қурувчилар даҳасида жойлашган омборда юз берган кучли портлаш ёнғинга сабаб бўлди. Кўп қаватли уйларнинг ойналари синган. Жабрланганлар бор, аммо уларнинг сони очиқлангани йўқ. Воқеа жойида махсус хизматлар иш олиб бормоқда. «Газета.uz» мухбирлари у ердан фоторепортаж тайёрлади.

Портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — Шавкат Умурзоқов
28 сентябрь 2023, 09:31

Портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — Шавкат Умурзоқов

«Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида шикастланган уйлар эгаларига етказилган зарар қоплаб берилади. «2−3 кун ичида бу муаммоларни ҳал қиламиз», — деди воқеа жойига етиб келган пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.

ЕИ Ўзбекистонда ўсмирлар учун кинематографияни ўргатиш бўйича таълим лойиҳасини амалга оширади
28 сентябрь 2023, 09:03

ЕИ Ўзбекистонда ўсмирлар учун кинематографияни ўргатиш бўйича таълим лойиҳасини амалга оширади

Европа Иттифоқи FOCUS кино ва театр мактаби билан биргаликда болалар учун кинолойиҳани амалга оширмоқда. Ўсмирлар учун бепул ўқув модули Ўзбекистон ёшлари ўртасида кино ва театр соҳасида таълим сифатини оширишга қаратилган.

Россия давлат оммавий ахборот воситалари риторикаси геноцидга даъватга ўхшайди — БМТ
28 сентябрь 2023, 08:38

Россия давлат оммавий ахборот воситалари риторикаси геноцидга даъватга ўхшайди — БМТ

Россия оммавий ахборот воситаларининг Украинадаги уруш ҳақидаги риторикасини геноцидга чорлаш деб ҳисоблаш мумкин, дея таъкидлади БМТ комиссияси. Россия армиясининг ҳарбий жиноятлари, жумладан, фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлари ва қийноқларга йўл қўйганига оид кўплаб далиллар ҳам тўпланди.

Сергелида кучли портлаш: жароҳатланганлар бор, уй ва бошқа объектларга зарар етган (фото, видео)
28 сентябрь 2023, 06:31

Сергелида кучли портлаш: жароҳатланганлар бор, уй ва бошқа объектларга зарар етган (фото, видео)

Тунда Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада кучли портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Тармоқлардаги видеоларда уй ва бошқа объектларга жиддий зарар етганини кўриш мумкин. Ёнғин қуршаб олинган, уни ўчириш ишлари давом этмоқда (фото, видео).

«Сув шусиз ҳам Ўзбекистонга оқиб турибди». Садир Жапаров — Фарғонага Кампиробод сув омборидан сув етказиб бериш ҳақида
27 сентябрь 2023, 23:55

«Сув шусиз ҳам Ўзбекистонга оқиб турибди». Садир Жапаров — Фарғонага Кампиробод сув омборидан сув етказиб бериш ҳақида

«Ўзбек томони шусиз ҳам Ўзбекистонга оқиб турган сувни қандай олишининг Қирғизистонга фарқи йўқ», дея маълум қилди мамлакат президенти Садир Жапаров. У Фарғонага Кампиробод сув омборидан сув қувури ётқизиш режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларга шундай изоҳ берди.

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланди
27 сентябрь 2023, 23:33

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланди

Президентнинг Германияга ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг янги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатга етиб борди. У аввал Ҳиндистонда элчи бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Германияга боради
27 сентябрь 2023, 23:11

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Германияга боради

Берлинда Марказий Осиё давлатлари ва Германия давлат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтади. Уларда Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этади.

27 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
27 сентябрь 2023, 22:49

27 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Блогер Фарҳод Маннопов вафоти бўйича жиноят иши судга юборилгани, «Док-1 Макс» ишининг суд тафсилотлари, «Антиструмин» дориси мавзусига чуқур кирмасликни маслаҳат берган ССВ раҳбари, Ватанга муҳаббат ҳақида гапирган президент, «маҳалла еттилиги» дастури ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи вафот этган болаларнинг яқинларига таъзия билдирди
27 сентябрь 2023, 18:08

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи вафот этган болаларнинг яқинларига таъзия билдирди

«Док-1 Макс» иши бўйича айбланувчилардан бири суд мажлисидаги нутқини марҳум 65 нафар боланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришдан бошлади. У пора олди-бердисида воситачилик қилганини тан олди ва ҳинд ишлаб чиқарувчисидан бошлиғига 33 минг долларни қандай етказиб берганини айтиб берди.

Тошкент ва Майами ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди
27 сентябрь 2023, 18:06

Тошкент ва Майами ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди

Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари ҳамда Майами халқаро аэропорти (АҚШ) маркетинг бўйича директори Тошкент ва Майами аэропортлари ўртасида мунтазам қатновларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Сенат фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ қонунни кўриб чиқади
27 сентябрь 2023, 17:50

Сенат фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ қонунни кўриб чиқади

Сенатнинг 45-ялпи мажлисида фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, педогогнинг мақоми ва ер тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Сенаторлар Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлаш ҳамда омбудсман ўринбосарини сайлаш ҳақидаги қонунларни ҳам муҳокама қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг