1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига электропоездларнинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

29 сентябрь куни 780/779-сонли Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча 1 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди:

  • Тошкентдан йўлга чиқиш 07:00 да, Қаршига етиб бориш 10:21 да.
  • Қаршидан йўлга чиқиш 15:25 да, Тошкентга етиб бориш 18:50 да.

30 сентябрдан ва 1−2 октябргача 767/768-сонли Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида ҳам Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди:

  • Самарқанддан йўлга чиқиш 11:09 да Тошкентга етиб бориш 13:18 да
  • Тошкентдан йўлга чиқиш 13:41 — Самарқандга етиб бориш 15:48 да.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин, дейилади хабарда.