Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев АҚШга сафари чоғида Майами халқаро аэропортининг маркетинг ва савдо бўйича директори Эмир Пенеда билан учрашди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди. Хусусан, Тошкент ва Майами аэропортлари ўртасида мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш истиқболи муҳокама этилди, дейилади хабарда.

Майами аэропорти 2022 йилда 50 миллиондан ортиқ йўловчи қабул қилган ва АҚШда COVID-19 пандемиясидан кейин биринчилар қаторида ўсишга эриша олган. Хусусан, юк ташувлари бўйича биринчи ўринга чиққан.