Қорақалпоғистон аграр институти ва Наманган педагогика институтига янги ректор тайинланди
29 сентябрь 2023, 13:06

Қорақалпоғистон аграр институти ва Наманган педагогика институтига янги ректор тайинланди

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига Бердияр Жоллибеков, Наманган давлат педагогика институтига эса Баходир Хусанов ректор бўлди.

Сенат «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
29 сентябрь 2023, 12:50 1

Сенат «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни маъқулланди.

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримовага нисбатан айблов хулосасини киритди
29 сентябрь 2023, 12:22

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримовага нисбатан айблов хулосасини киритди

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримова ва унинг шеригига нисбатан айблов хулосасини киритди. Улар жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. Прокуратура 483 млн долларлик активларни мусодара қилиш бўйича ҳам сўров киритган.

Ўзбекистонда август ойида ЙТҲлар сабаб 300 киши вафот этди
29 сентябрь 2023, 11:40

Ўзбекистонда август ойида ЙТҲлар сабаб 300 киши вафот этди

Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 8 ойда 5772 та ЙТҲ содир этилган. Унда 5448 нафар киши жароҳатланган, 1415 нафар киши эса вафот этган. Аввалроқ мамлакатда январь-июль ойларида 1115 киши ЙТҲ оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади
29 сентябрь 2023, 11:04

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкент вилоятида чиқиндиларни 2-марта белгиланмаган жойга тўккан фуқаронинг машинаси мусодара қилинмоқда
29 сентябрь 2023, 10:47

Тошкент вилоятида чиқиндиларни 2-марта белгиланмаган жойга тўккан фуқаронинг машинаси мусодара қилинмоқда

Тошкент туманида фуқаронинг юк машинаси мусодара қилинадиган бўлди. У бир неча кун олдин белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетгани учун 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилганига қарамай, бу ҳаракатини қайта содир этган.

2022 йилда табиий ва техноген офатлар туфайли 287 киши вафот этган — ФВВ
29 сентябрь 2023, 10:36

2022 йилда табиий ва техноген офатлар туфайли 287 киши вафот этган — ФВВ

ФВВ маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 131 та табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган. Уларда 287 киши вафот этган бўлса, 300 га яқин фуқаро жароҳатланган. Ҳодисаларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.

Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларининг баъзи ҳудудлари ҳамда 3 та газ «заправка»да газ вақтинча тўхтатилади
29 сентябрь 2023, 10:12

Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларининг баъзи ҳудудлари ҳамда 3 та газ «заправка»да газ вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим мавзе ҳамда маҳаллаларга, шунингдек, 3 та АГТКШга 29 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 га қадар газ етказиб бериш тўхтатилади.

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 кунга иссиқ сув ўчирилади
29 сентябрь 2023, 09:33

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 кунга иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 октябрдан 6 октябргача иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

BYD: Портлашда шикастланган автомобиллар утилизация қилинади, етказиб бериш муддати ўзгармайди
29 сентябрь 2023, 07:01

BYD: Портлашда шикастланган автомобиллар утилизация қилинади, етказиб бериш муддати ўзгармайди

Тошкентдаги омборхонада юз берган портлашда шикастланган автомобиллар утилизацияга юборилади, деб хабар берди BYD. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади, дея таъкидлади компания.

28 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
28 сентябрь 2023, 22:00

28 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада чиққан кучли портлаш тафсилотлари: ёнғин келтирган зарарлар, вафот этган ва жароҳатланганлар, «Ан-Наср» футбол клубидан кетган Жалолиддин Машарипов, Тошкентдан Қарши ва Самарқандга қўшимча электропоезд ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тоқаев: Қозоғистон санкция режимига сўзсиз амал қилади
28 сентябрь 2023, 21:26

Тоқаев: Қозоғистон санкция режимига сўзсиз амал қилади

Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига сўзсиз амал қилади, деди мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев. У, шунингдек, Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар ўтказишга чақириб, Қозоғистон Россиянинг ҳудудий даъволаридан қўрқмаслигини айтди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди
28 сентябрь 2023, 19:52

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари — Сарвар Хамидов ва Олимхон Рустамов лавозимидан озод этилди.

Тошкентда бошқаруви йўқотилган автобус бетон устунга урилди
28 сентябрь 2023, 18:12

Тошкентда бошқаруви йўқотилган автобус бетон устунга урилди

Миробод туманида йўловчи автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон устунга урилди. Унинг олд қисми ва ойналарига шикаст етган. Ҳеч ким жароҳат олмади, дейилади хабарда.

«Гарри Поттер» фильмларида Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гамбон вафот этди
28 сентябрь 2023, 17:47

«Гарри Поттер» фильмларида Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гамбон вафот этди

Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда Альбус Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гамбон 82 ёшида пневмониядан кўз юмди.

ДХШ асосида боғча очиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди
28 сентябрь 2023, 17:17

ДХШ асосида боғча очиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

Давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни очган тадбиркорларга битимга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2024 йил 1 октябргача узайтирилди.

Сергелидаги портлаш оқибатида 592 та хонадон, 25 та ҳовли, 1 та мактаб ва 2 та боғчага зарар етди
28 сентябрь 2023, 16:40

Сергелидаги портлаш оқибатида 592 та хонадон, 25 та ҳовли, 1 та мактаб ва 2 та боғчага зарар етди

Сергели туманидаги портлаш оқибатида 592 та хонадон, 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етди, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.

Сергелидаги ёнғинни ўчиришга 8 соатдан кўпроқ вақт кетди
28 сентябрь 2023, 16:05

Сергелидаги ёнғинни ўчиришга 8 соатдан кўпроқ вақт кетди

Ўт ўчирувчилар Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кучли портлаш содир бўлган омборхонадаги ёнғинни 8 соат давомида ўчирди. ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Сергелидаги портлаш сабабларини ўрганувчи ҳукумат комиссиясига қандай вазифалар юкланди?
28 сентябрь 2023, 16:03

Сергелидаги портлаш сабабларини ўрганувчи ҳукумат комиссиясига қандай вазифалар юкланди?

Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссиясига уч кун муддатда Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган портлаш сабабларини ўрганиш, талафотларни бартараф этиш ҳамда фуқароларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилди.

Guardian: Россия Украинада ишлатаётган дронларда Европада ишлаб чиқарилган таркибий қисмлар бор
28 сентябрь 2023, 15:45

Guardian: Россия Украинада ишлатаётган дронларда Европада ишлаб чиқарилган таркибий қисмлар бор

Россия Украинада қўллаган Эрон камикадзе-дронларида Европада ишлаб чиқарилган компонентлар мавжудлиги аниқланди, дея ёзмоқда Guardian. Европа компаниялари маҳсулотлари Эронга бир нечта мамлакат, жумладан, Ўзбекистон орқали олиб кирилгани таъкидланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг