Тошкент шаҳри Сергели тумани «Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган портлаш юзасидан Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Комиссия фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

Комиссияга бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилик қилади. Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиб борилади.

Портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланган. Уларнинг 24 нафари шифохонага ётқизилган, аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Шунингдек, бир киши — 16 ёшли бола вафот этган.