Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
22 январ 2024, 09:43

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги Уральск-Атирау трассасида содир бўлган ЙТҲ туфайли 3 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистондан бўлган бир оиланинг аъзолари саналади. Шунингдек, бир бола шифохонага ётқизилган.

Uzcard фаолиятида узилишлар кузатилмоқда
22 январ 2024, 09:06

Uzcard фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Мобил иловаларда Uzcard орқали тўловни амалга ошириб бўлмаяпти, картадаги маблағ қолдиғи эса нотўғри кўрсатилмоқда. Компания соат 10:00 га қадар давом этадиган техник ва профилактик ишлар олиб борилаётганини маълум қилди (дастлаб бу ишларни 3:30 гача, кейинчалик 9:00 гача якунлаш режалаштирилганди).

«Экспертиза вақтида маиший техникалар рўйхати бўлмаган». Адлия вазирлиги — маиший техникалар импортига қўйиладиган янги талаблар ҳақида
21 январ 2024, 13:47

«Экспертиза вақтида маиший техникалар рўйхати бўлмаган». Адлия вазирлиги — маиший техникалар импортига қўйиладиган янги талаблар ҳақида

Адлия вазирлиги маиший техникалар ва бошқа жиҳозларни олиб киришда ишлаб чиқарувчининг дилери бўлиши шартлиги белгиланган президент қарори лойиҳаси экспертизадан ўтказилганда товарлар рўйхати бўлмаганини билдирди. Чекловга Рақобат қўмитаси ва «Ўзэлтехсаноат» ҳам муносабат билдирди.

Тошкентга учаётган Россиянинг бизнес-жет самолёти Афғонистонда ҳалокатга учради
21 январ 2024, 13:38

Тошкентга учаётган Россиянинг бизнес-жет самолёти Афғонистонда ҳалокатга учради

Ҳиндистоннинг Гая шаҳридан Тошкент орқали Россияга чартер рейсини амалга ошираётган Россиянинг Falcon самолёти Афғонистонда ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси Афғонистон ҳаво ҳудудида радарлардан ғойиб бўлган. «Росавиация» бортда олти киши борлигини хабар қилди.

Сурхондарёда Nexia автозак билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди
21 январ 2024, 11:24

Сурхондарёда Nexia автозак билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди

Денов туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, автозак билан тўқнашди. Оқибатда пиёда шифохонага ётқизилди, Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.

Атроф-муҳитни ҳаддан ташқари ифлослантирувчи корхоналарнинг фаолияти чекланади
21 январ 2024, 10:42

Атроф-муҳитни ҳаддан ташқари ифлослантирувчи корхоналарнинг фаолияти чекланади

Сенаторлар атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолиятини чеклаш ва тўхтатиб туриш шартларини аниқлаштирувчи ўзгартишларни маъқуллади.

Сурхондарёдаги мактаб-интернатда 30 дан ортиқ ўқувчи овқатдан заҳарланган бўлиши мумкин
20 январ 2024, 21:43

Сурхондарёдаги мактаб-интернатда 30 дан ортиқ ўқувчи овқатдан заҳарланган бўлиши мумкин

Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 32 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани айтилмоқда. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ўқув машғулотларига қайтгани маълум қилинди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ажратилди. Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
20 январ 2024, 21:25

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ажратилди. Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Ўзбекистон президенти Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ажралишини ва Ёшлар ишлари агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказишни тасдиқлади.

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди
20 январ 2024, 14:17

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди

Ўзбекистон Жиноят кодексига «товламачилик» тушунчаси қўшилди. Эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 1,07 квадриллион сўмга етди
20 январ 2024, 13:39

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 1,07 квадриллион сўмга етди

Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 6 фоизга ўсиб, 1,07 квадриллион сўмни (90,8 миллиард долларга яқин) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 28,98 миллион сўмга (2468 доллар) ўсди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Робахон Маҳмудова «Адолат» партияси раиси этиб сайланди
20 январ 2024, 13:30

Робахон Маҳмудова «Адолат» партияси раиси этиб сайланди

Президентликка собиқ номзод Робахон Маҳмудова «Адолат» социал демократик партияси раиси этиб сайланди. Аввалроқ у Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
20 январ 2024, 13:05

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди. Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Asl Belgisi совғалар акциясини ўтказмоқда
20 январ 2024, 13:00

Asl Belgisi совғалар акциясини ўтказмоқда

Акция доирасида iPhone 15 Pro Max ва бошқа смартфонларни ютиб олиш мумкин.

Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
20 январ 2024, 12:55

Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда энди крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш ёки жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда бир қатор дарёлар ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди
20 январ 2024, 11:51

Ўзбекистонда бир қатор дарёлар ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди

Ўзбекистонда 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилади. Бу учун жарималар 10 баравар оширилади. Бузилган ерларни босқичма-босқич ўзлаштириш, табиий ландшафтни тиклаш режалаштирилган.

Нима тайёрлаймиз: Олмали пишириқлар
20 январ 2024, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Олмали пишириқлар

Олма ва цитрус мевали пирог, «олма» слойкалари, ванилли шарлотка, олма ва ёнғоқли рулет ва бошқалар — Zira.uz олма солиб тайёрласа бўладиган пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказишга рухсат этилади
20 январ 2024, 00:11

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказишга рухсат этилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачилари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари онлайн аукцион орқали ижарага берилади
19 январ 2024, 23:13

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари онлайн аукцион орқали ижарага берилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари энди онлайн аукцион орқали 30 йил муддатга ижарага берилади.

FT: Украина урушда янги — «фаол мудофаа» стратегиясига ўтмоқда
19 январ 2024, 21:58

FT: Украина урушда янги — «фаол мудофаа» стратегиясига ўтмоқда

Украина Россия билан урушдаги стратегиясини ўзгартириб, 2024 йилда «фаол мудофаа»га ўтмоқда, деб ёзди FT. Бу мудофаа чизиғини ушлаб туриш ва бир вақтнинг ўзида душманнинг заиф томонларини қидиришни ўз ичига олади.

Қозоғистон Яқин Шарқ ва Африкага тинчликпарвар кучларини юборади
19 январ 2024, 19:35

Қозоғистон Яқин Шарқ ва Африкага тинчликпарвар кучларини юборади

Қозоғистон БМТнинг Яқин Шарқ ва Африкадаги миссияларида иштирок этиш учун тинчликпарвар қўшинларини юборади. Илк 139 нафар ҳарбий хизматчи Голан тепаликларига жўнатилади. Тоқаев бу «геосиёсий кескинлик кучайган шароитда» мамлакат қуролли кучларига жанговар маҳоратини ошириш имконини беришини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг