Совуқ об-ҳаво мевали дарахтларнинг куртаклари ва гулларига зарар етказади — Ўзгидромет
22 феврал 2021, 16:56

Совуқ об-ҳаво мевали дарахтларнинг куртаклари ва гулларига зарар етказади — Ўзгидромет

Ўзгидромет 25−27 февралда кутилаётган совуқлар ойнинг иккинчи ўн кунлигида мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади дея огоҳлантирмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
22 феврал 2021, 16:37

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 549 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

Uzbekistan Airways онлайн рўйхатдан ўтишни жорий қилади
22 феврал 2021, 16:32

Uzbekistan Airways онлайн рўйхатдан ўтишни жорий қилади

Uzbekistan Airways 1 мартдан бошлаб ўз қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш хизматини жорий қилади.

Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида қонун қабул қилинди
22 феврал 2021, 16:10

Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида қонун қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ушбу қонун арбитраж келишувга эришиш, арбитрларни тайинлаш ва арбитраж муҳокамасини ўтказиш тартибини белгилайди.

«Рухсат берадиганларнинг ўзи тайёр эмас» — Расул Кушербаев ҳокимлик сайловлари ҳақида
22 феврал 2021, 16:08

«Рухсат берадиганларнинг ўзи тайёр эмас» — Расул Кушербаев ҳокимлик сайловлари ҳақида

Депутат Расул Кушербаев халқ ҳокимларни сайлашга тайёр эмаслиги ҳақидаги фикрга кўшилмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «рухсат бераётганларнинг ўзи тайёр эмас». «Уларда қўрқув бўлиши мумкин. Қайси маънода, улар хоҳлаган одамни, одамлар сайламаслиги мумкин», — деди у. Президент ҳокимларни халқ сайлаши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, у бунга сайланаётганлар ҳам, сайловчилар ҳам тайёр бўлиши кераклигини айтган.

Депутатлар транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади
22 феврал 2021, 15:46

Депутатлар транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади

Қонунчилик палатаси депутатлари транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади. У ўтган йилнинг октябридан буён вазир вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди. Аввалроқ, Эльёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилган эди.

Президент БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида нутқ сўзлади
22 феврал 2021, 15:32

Президент БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади. Унинг нутқидан асосийлари: яқин вақт ичида парламент Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилади, бу йил яна 20 мингдан зиёд киши Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлади, қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўйилмайди, Ўзбекистон бу бўйича махсус маърузачини таклиф этишни кўзламоқда, қолаверса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар ташрифи ҳам кутилмоқда.

Хоразмда беш кишилик оила ис газидан заҳарланди, уч киши вафот этди
22 феврал 2021, 15:04

Хоразмда беш кишилик оила ис газидан заҳарланди, уч киши вафот этди

Хоразмда чойхона эгаси, турмуш ўртоғи ва бир фарзанди газ ўчоғидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Икки фарзанди кучли заҳарланган.

Тошкентда шифокорларнинг дўппосланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
22 феврал 2021, 13:35

Тошкентда шифокорларнинг дўппосланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Яшнобод туманидаги шифохонада вафот этган беморнинг ўлимидан сўнг, шифокорларнинг дўппосланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Chevrolet Onix автомобилининг синов намуналари олиб келинди
22 феврал 2021, 13:20

Chevrolet Onix автомобилининг синов намуналари олиб келинди

Бразилиядан Chevrolet Onix автомобилининг синов намуналари олиб келинди. UzAuto Motors компанияси ўзининг янги GEM платформасида ушбу моделни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштираётганини маълум қилди.

Президент — аёлларнинг ишлашини тақиқлайдиган эркаклар ҳақида
22 феврал 2021, 13:12

Президент — аёлларнинг ишлашини тақиқлайдиган эркаклар ҳақида

«„Эри рухсат бермаса деяпти“. Бу ҳам ҳозир бизнинг Наманганда мана шу ибора пайдо бўляпти. Бу ибора билан ҳам курашишимиз керак. Нимага десангиз, ҳаммамиз тенг бўлиб, аёлларимизни ҳам муносиб иш билан таъминлашимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Россияда дунё бўйича илк бор H5N8 парранда гриппини юқтириб олган инсон аниқланди
22 феврал 2021, 12:34

Россияда дунё бўйича илк бор H5N8 парранда гриппини юқтириб олган инсон аниқланди

Роспотебнадзор дунё бўйлаб илк бор H5N8 парранда гриппи билан зарарланган инсонни аниқлади. Вируснинг одамдан одамга юқишининг иложи йўқлигини таъкидланмоқда, аммо вирусда мутация содир бўлиши мумкин.

БМТТД Ўзбекистон маҳаллаларига 100 та ноутбук топширди
22 феврал 2021, 12:29

БМТТД Ўзбекистон маҳаллаларига 100 та ноутбук топширди

БМТТД Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги билан маҳалла қўмиталари учун 100 та ноутбук ва роутерларни тақдим этди. Ускуналар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларига электрон ҳужжат айланиши тизимида ишлашга имкон беради ва шу билан фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишни тезлаштиради.

Тошкент вилоятида Фармацевтика техник университети очилади
22 феврал 2021, 11:26

Тошкент вилоятида Фармацевтика техник университети очилади

Қибрай туманида фармацевтика кластери доирасида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Бундан ташқари, Қибрай туманида муассасаниниг таркиби, ходимлар сонини тасдиқлайдиган Кластер дирекцияси ташкил этилди.

Тошкентда вафот этган беморнинг қариндошлари шифокорларни дўппослашди
22 феврал 2021, 11:20

Тошкентда вафот этган беморнинг қариндошлари шифокорларни дўппослашди

4-сон шаҳар клиник шифохонасида вафот этган 52 ёшли беморнинг фарзандлари шифокорларни дўппослаган. Тиббий ходимларнинг аҳволи оғир деб белгиланмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўллаган.

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
22 феврал 2021, 10:31

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

23 февралдан бошлаб Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. 25−26 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси −7… −12, кундузлари −2… −7 даражагача пасайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ҳарорат кечаси −17… −22 гача, кундузи −10… −15 гача, Хоразмда кечаси −12… −17 гача кундузи −5… −10 даражагача пасаяди.

Франция компанияси Ўзбекистондаги сув таъминотини ривожлантиришга кўмаклашади
22 феврал 2021, 09:54

Франция компанияси Ўзбекистондаги сув таъминотини ривожлантиришга кўмаклашади

Франциянинг «SUEZ» компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш учун лойиҳаларни амалга оширади. Франция томонидан Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади.

«Энг маъқулини, халқимизга фойдаси кўпроқ вакцинани сотиб оламиз» — президент
20 феврал 2021, 22:56

«Энг маъқулини, халқимизга фойдаси кўпроқ вакцинани сотиб оламиз» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аҳолиси учун коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. «Энг маъқулини топамиз. Бизнинг иқлимимизга мос, халқимизга фойдаси кўпроқ бўладиган вакцинани сотиб оламиз», деди президент.

«Сизларга қўшни бўламан». Наманган вилояти ҳокими президент борган маҳаллада яшашини айтди
20 феврал 2021, 21:36 2

«Сизларга қўшни бўламан». Наманган вилояти ҳокими президент борган маҳаллада яшашини айтди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразоқов президент режалаштирилмаган тарзда борган «Бунёдкор» маҳалласида муаммолар ўз ечимини топгунига қадар яшашини айтди. «Бугун шу ерга контейнер ўрнайди ва унга „вилоят ҳокимининг уйи“ деб ёзиб қўйилади», — деди ҳоким. Бошқа ҳудудлардаги муаммолар ҳам шу тарзда ҳал этилиши маълум қилинди.

Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида кўкрак бези саратонига ташхис қўйилади
20 феврал 2021, 19:08

Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида кўкрак бези саратонига ташхис қўйилади

Президент қарори билан Ўзбекистонда яқин икки йил ичида сунъий интеллектдан соғлиқни сақлаш соҳасида, жумладан, аёлларда кўкрак бези саратонига ташхис қўйишда фодаланиш кўзда тутилмоқда. Қолаверса, пневмонияни аниқлашда қўллаш ҳам режада бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг