22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Илҳом Маҳкамов зиммасига транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилган эди. Маҳкамов унга қадар вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Транспорт вазирлигининг олдинги раҳбари Эльёр Ғаниев эса августда бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилинган эди.