23−26 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, дея хабар қилди Ўзгидромет.

23 февралда республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2−7 даража илиқ бўлади, 25−26 февралда ҳарорат кечалари 7−12 даража совуқгача, кундуз кунлари 2−7 даража совуқгача пасаяди.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 23 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 24 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 24−25 февралда Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17−22 даража совуқгача, кундуз кунлари 10−15 даража совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 12−17 даража совуқгача, кундуз кунлари 5−10 даража совуқгача пасаяди.

23−25 февралда баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.