Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет» нашрининг 2022 йилги бюджет ижросига бағишланган сонида Ўзбекистоннинг йил давомида энг кўп солиқ тўлаган компаниялари бўйича маълумот берди.

2022 йилда ушбу компанияларнинг давлат бюджети даромадларидаги улуши 36,44 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган эди. Йил якунига келиб эса уларнинг ҳиссасига солиқ тушумларининг 33,1 фоизи тўғри келган.


йирик солиқ тўловчилари, навоий кон-металлургия комбинати, олмалиқ кмк, солиқ тушумлари, фуқаролар учун бюджет

Унга кўра, Навоий ва Олмалик кон-металлургия комбинатларига давлат бюджети солиқ тушумларининг мос равишда 16,3 ва 8,6 фоизи тўғри келган. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:

  1. Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) — 16,3%
  2. Олмалиқ кон-металлургия комбинати (АГМК) — 8,6%
  3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ — 2.2%
  4. «Ўзтрансгаз» АЖ — 1,4%
  5. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ — 1,2%
  6. «Uzbat» АЖ — 1,1%
  7. АЖ «Ўзавтосаноат» — 0,7%
  8. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ — 0,6%
  9. «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖ ҚК — 0,5%
  10. «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ — 0,5%

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилда энг кўп солиқ тўлаши кутилаётган 10 та энг йирик корхона бўйича маълумот берганди. Ушбу компаниялар 2023 йилда давлат бюджети даромадларининг 31,2 фоизини таъминлаши прогноз қилинмоқда. Уларнинг рўйхати қуйидагича:

  1. Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) — 14,8%
  2. Олмалиқ кон-металлургия комбинати (АГМК) — 8,1%
  3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ — 1,8%
  4. «Ўзтрансгаз» АЖ — 1,7%
  5. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ — 1,2%
  6. «Uzbat» АЖ — 1,1%
  7. АЖ «Ўзавтосаноат» — 0,9%
  8. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ — 0,6%
  9. ««Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖ ҚК — 0,6%
  10. «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ — 0,4%

йирик солиқ тўловчилари, навоий кон-металлургия комбинати, олмалиқ кмк, солиқ тушумлари, фуқаролар учун бюджет

2018 йилда прогноз даромадларининг 34 фоизи 20 та йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келганди, яъни давлат бюджети даромадлари манбалари кўпроқ диверсификация қилинганди.

Ўша вақтда «Ўзтрансгаз» улуши 5,1 фоиз, НКМК — 5 фоиз, ОКМК — 3,1 фоизни ташкил этганди. Шунингдек, рўйхатга «Қизилқумцемент» — 1,2 фоиз, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи — 1,2 фоиз, Coscom (Ucell) — 1 фоиз, «Ўзбекистон-Хитой» газ қувури оператори Asia Trans Gas — 1,2 фоиз, Оҳангаранцемент — 0,6 фоиз, Тошкентвино — 1,1 фоиз ва бошқалар киритилганди. Бу компанияларнинг бир қисми хусусийлаштирилганди.

Шундай қилиб, 2023 йилги давлат бюджети 2018 йилга нисбатан йирик давлат компанияларига кўпроқ қарам бўлиб қолди. 2022 йилда НКМК ва ОКМК улуши мос равишда 17,82 фоиз ва 9,4 фоиз, 2021 йилда 20,1 фоиз ва 6,4 фоиз, 2020 йилда 13,5 фоиз ва 4,6 фоиз, 2019 йилда 6,8 фоиз ва 3,6 фоизни ташкил этганди.