Иқтисодиёт

Инқироз даврида қаерга инвестиция қилиш мумкин?
17 июн 2020, 09:00

Инқироз даврида қаерга инвестиция қилиш мумкин?

Victory Investing компаниясининг вакиллари «UZINVEST.UZ» инвестицион майдони ва сармоя киритишда унинг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.

Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилади
16 июн 2020, 21:06

Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилади

Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўм ёки 100 миллион доллар эквивалентида кредит ресурслари ажратилади. Маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация каби соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

Uzbekistan Airways ички авиақатновлар сонини кўпайтиради
16 июн 2020, 19:47

Uzbekistan Airways ички авиақатновлар сонини кўпайтиради

Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганчга ва Нукусга авиақатновлар сонини кўпайтириб, пойтахтдан Бухорога рейсларни йўлга қўяди.

Нима учун COVID-19 юқтирганлар харажатларини бизнес қоплаши керак? Нурмат Отабеков жавоби
16 июн 2020, 13:34

Нима учун COVID-19 юқтирганлар харажатларини бизнес қоплаши керак? Нурмат Отабеков жавоби

Коронавирус инфекциясини юқтирганларни карантинда сақлаш ҳаражатларини тадбиркорларга юклаш қарори «маъсулият ҳиссини» уйғотиш учун қабул қилингани, шунингдек, тадбиркор COVID-19 унинг ҳудудида юқтирилмаганлигини қандай қилиб исботлаши тушунтирилди.

Молия вазирлиги: Давлат қарзи $18,2 млрд ташкил этмоқда
16 июн 2020, 10:09

Молия вазирлиги: Давлат қарзи $18,2 млрд ташкил этмоқда

Молия вазирлиги 2020 йилнинг I чораги бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи $18,2 млрд (ЯИМга нисбатан 31,3 фоиз) ташкил этганини маълум қилди. Бунда, мазкур қарзнинг асосий қисми энергетика, транспорт инфратузилмалари ва сув таъминоти бўйича лойиҳаларга йўналтирилган. Давлат қарзининг макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражаси ЯИМга нисбатан 50 фоизни ташкил этиши айтилмоқда.

Тошкент метросининг «Туркистон» ва «Юнусобод» бекатларида қурилиш ва пардозлаш ишлари тугатилди
16 июн 2020, 09:15

Тошкент метросининг «Туркистон» ва «Юнусобод» бекатларида қурилиш ва пардозлаш ишлари тугатилди

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши 2-иккинчи босқичида қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари якунига етиб, «Шаҳристон» бекатига уланди. Йўналиш бўйича метро поездларининг синов қатновлари амалга оширилди.

Versal ресторани 35 млрд сўмга сотилди
15 июн 2020, 13:29

Versal ресторани 35 млрд сўмга сотилди

Тошкентдаги Versal ресторани биноси 35,33 млрд сўмга сотилди. Онлайн аукцион 14 дақиқа давом этди.

Долларнинг расмий курси уч ҳафтада биринчи бор арзонлади
15 июн 2020, 11:11

Долларнинг расмий курси уч ҳафтада биринчи бор арзонлади

Долларнинг расмий курси қарийб 1,29 сўмга арзонлашди ва 10 151 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг уч ҳафта давомида биринчи бор тушиши.

20 дан ортиқ авиакомпаниялар Ўзбекистонга учишга тайёрлигини билдирди
12 июн 2020, 16:31

20 дан ортиқ авиакомпаниялар Ўзбекистонга учишга тайёрлигини билдирди

«Аэрофлот», «Сибирь», Turkish Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana и Air Astana ва бошқа авиакомпаниялар чекловлар олиб ташланиши билан Ўзбекистонга авиақатновларни қайта йўлга кўйишга тайёр эканликларини билдирди.

Қирғизистон ва Туркманистон билан чегарада 2 та ЭСЗ ташкил этиш режалаштирилмоқда
12 июн 2020, 15:07

Қирғизистон ва Туркманистон билан чегарада 2 та ЭСЗ ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистонга туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналари ташкил этилиши мумкин. ЭСЗларнинг фаолият муддати 30 йилга мўлжалланиб, унинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш кўзда тутилган.

«Ўзавтосаноат»: Янги йиғим нархларга таъсир кўрсатмайди
11 июн 2020, 18:25

«Ўзавтосаноат»: Янги йиғим нархларга таъсир кўрсатмайди

Транспорт воситалари учун утилизация йиғимининг жорий этилиши «Ўзавтосаноат» автомобиллари нархига таъсир кўрсатмайди.

Sulton Tex Group кластери иши бўйича суд нима билан якун топди?
11 июн 2020, 17:37

Sulton Tex Group кластери иши бўйича суд нима билан якун топди?

Суд Sulton Tex Group кластерининг Қарши туман ҳокими ва бошқа мансабдорларга қарши даъвосини қисман қаноатлантирди. Ҳокимнинг ҳаракатлари, шунингдек, кооперацияни рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ноқонуний деб топилди. Ҳозирча компаниянинг кластер сифатидаги тақдири ва кооперацияга берилган 13 минг гектар ернинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди
11 июн 2020, 17:08

Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди

АҚШнинг Tesla компанияси акцияларининг нархи илк бор $1000 долларидан ошиши оқибатида Tesla Япониянинг Toyota компаниясини ортда қолдириб автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди, Илон Маскнинг бойлиги эса $42,9 млрд гача кўпайди.

Европа Иттифоқи коронавирус сабабли Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатади
11 июн 2020, 16:28

Европа Иттифоқи коронавирус сабабли Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатади

Европа Иттифоқи COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини юмшатиш ва камбағаллик даражасини камайтириш мақсадида 2021−2027 йилларга мўлжалланган молиявий ёрдам кўрсатади.

МБ асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
11 июн 2020, 15:08

МБ асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолишга қарор қилди. Банк бошқаруви бу қарорни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш билан изоҳлади.

S&P кредит рейтинги нимани англатади?
11 июн 2020, 15:00

S&P кредит рейтинги нимани англатади?

S&P Global Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистон бўйича кутилмани «барқарор»дан «салбий»га ўзгартирди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази илмий ходими Нозимжон Ортиқов Ўзбекистонга берилган рейтинг нимани англатиши, рейтингнинг ўзгаришига қандай омиллар таъсир этиши, кутилманинг «барқарор»дан «салбий»га ўзгаришининг асосий сабабларига тўхталиб ўтади.

«Росгеология» Ўзбекистон ҳудудларининг нефтгазлилик салоҳиятини ўрганади
10 июн 2020, 18:16

«Росгеология» Ўзбекистон ҳудудларининг нефтгазлилик салоҳиятини ўрганади

«Росгеология» компанияси билан Ўзбекистонда геологоразведка ишларини ўтказиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бунинг учун Rosgeo Uzbekistan шўъба корхонаси ташкил этилиб, унга Ўзбекистон бош вазирининг собиқ маслаҳатчиси, собиқ иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев раҳбар этиб тайинлади.

Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар учлигига кирди
10 июн 2020, 13:51

Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар учлигига кирди

Тошкент хорижлик мутахассислар (экспатлар) яшаши учун энг арзон шаҳарлардан бири деб топилди. Ҳонгконг ва Ашхобод эса яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб топилди.

Президент иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун 8 асосий йўналишни санади
10 июн 2020, 13:40

Президент иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун 8 асосий йўналишни санади

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун 8 та асосий йўналишни санаб берди. Қамбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш, банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш шулар жумласидан.

Импорт қилинган автомобилларнинг нархи қандай ўзгаради — ҳисоб-китоб
10 июн 2020, 12:27

Импорт қилинган автомобилларнинг нархи қандай ўзгаради — ҳисоб-китоб

Norma.uz экспертлари ҳисоб-китобига кўра, импорт қилинган енгил автомобилларнинг нархи пасайиши кутилмоқда. Бунга, жорий этилаётган утилизация йиғимларига қарамасдан, акциз солиғининг бекор қилиниши таъсир кўрсатади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг