Uzbekistan Airports бошқарув раҳбари Равшан Исмаилов 20 дан ортиқ авиакомпаниялар, шу жумладан «Аэрофлота», «Сибири», Turkish Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana и Air Astana вакиллари билан онлайн-конференция ўтказди, хабар берди Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати.

«Онлайн-конференцияда хорижлик шериклар Ўзбекистонга авиақатновларни бошлашга тайёр эканликларини айтишда ва бу борада ўз таклифларини билдиришди», — дея хабар беради Uzbekistan Airports ўз Facebook саҳифасида.

Музокараларда рейсларни қайта йўлга қўйиш ва такрорий пандемия ҳолати такрорланадиган бўлса, хорижий авиакомпаниялар самолётларини самарали эксплуатация қилиш бўйича чора-тадбирлар каби масалаларга эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бошқа мамлакатлар билан барча транспорт алоқаларини 20 март куни коронавирус хавфи сабабли вақтинчалик тўхтатган эди. 30 мартдан бошлаб эса республика ҳудудидаги барча аэропортлар ёпилган ва авиақатновлар бутунлай тўхтатиб қўйилган эди. Чет элдаги фуқароларни мамлакатга қайтариш бўйича махсус рейслар эса 8 майда қайта йўлга кўйилди.

Ўзбекистон ҳукумати халқаро авиақатновларни қайта тиклашни «яшил», «сариқ» ва «қизил» рейсларни босқичма-босқич йўлга кўйган ҳолда режалаштирмоқда.