Тошкентдаги энг йирик ресторан ва тўйхоналардан бири — Versal биноси аукционда 35,33 млрд сўмга сотилди. Аукцион якунлангани тўғрисида e-auksion сайтида маълум қилинди.

Бинонинг аукциондаги бошланғич нархи 34,6 млрд сўмни ташкил этди. 14 дақиқа давом этган ушбу аукционда пойтахтдаги Diamond Drinks Co компанияси ғолиб чиқди.

Versal шу вақтга қадар «Муниципал активлар бошқаруви маркази» давлат унитар корхонасига қарашли «Тантана Сервис» МЧЖга тегишли эди. Бино 0,3 гектарлик ҳудудни эгаллайди ва умумий 6,5 минг кв метр майдонга эга.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, рестораннинг янги эгаси — Diamond Drinks Co компанияси спиртсиз газли ичимликлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.