Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ягона умум республика процессинг маркази» (Uzcard) МЧЖга нисбатан олиб борилаётган ўрганишларда тегишли маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани сабабли ўрганиш муддати чўзилаётганини маълум қилди.
UzAuto Trailer компанияси 1 августга қадар давом этадиган «3 таси 1 да» акциясини эълон қилди. Унга кўра, компания «КАМАЗ» русумли барча техникаларини фойдали шартларда ва катта чегирмалар билан сотиб олишни таклиф этмоқда.
2020−2021 йилларда Ўзбекистонга Volkswagen ва Škoda автомобилларини тайёр ҳолатда олиб кириш, 2022 йилдан тўлиқ ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Volkswagen Caddy савдоси июлдан бошланади.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни маъқуллади. Ушбу маблағлар коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг мамлакат иқтисодиётига бўлган салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.
«Ташқи қарзлардан воз кечиш керак эмас, аммо уларни миллий валютада ва иложи борича хўжалик субъектлари томонидан тўғридан-тўғри жалб қилиш маъқул» — Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров монетар сиёсатда миқдорий юмшатиш инструментини қўллаш маъқул эканини билдирди.
Қонунчилик палатаси депутатлари «хуфиёна иқтисодиёт»ни легаллаштриш учун капитал амнистияси тўғрисидаги қонунни қабул қилишни таклиф этишди. Шунингдек, парламент аъзолари мамлакатда фуқаролар даромадларини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этишни қўллаб-қувватладилар.
Халқаро молия корпорацияси (IFC) «Ипотека-банки» нинг хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш кўламини кенгайтириш учун 35 млн доллар эквивалентида, миллий валютадаги заёмни тақдим этади.
1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди. Тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари орқали АОКАга хабарнома юбориши кифоя бўлади.
Coca-Сola Uzbekistan компанияси оммавий савдо асосида хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда компаниянинг 57,1 фоиз улуши давлатга тегишли.
Долларнинг расмий курси қарийб 20,86 сўмга қимматлади ва 10172 сўм этиб белгиланди.
Президент фармонига биноан 2021 йил 1 январдан бошлаб ёш оилаларнинг ипотека кредитларини тўлашга йўналтирилган маблағлари даромад солиғидан озод қилинмайди.
Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар коронавирус инфекцияси билан касалланган тақдирда, уларга 3000 доллар товон пули тўлаб берилади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси бошқарув раиси ўринбосари этиб туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая тайинланди. 2017 йилдан бери у авиакомпаниянинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси эди.
Президент қарори билан Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.
Марказий банк Ўзбекистондаги фаолият юритаётган тўлов тизимлари ҳақидаги таҳлилий маълумот тақдим этди. Унга кўра, май ойида UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари орқали 10 трлн сўмдан ортиқ тўловлар амалга оширилган. Шунингдек, мамлакатда нақд пулсиз транзакцияларнинг ҳажми 22,6 фоизга ортди.
Ўзбекистондаги 7 миллиондан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини (4,1 фоизи) эҳтиёжманд ҳисобланади. Уларни камбағаликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда. 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.
Давлат улуши бўлган корхоналарга халқаро стандартларга бўйича молиявий маълумотларни эълон қилиш талаби қўйилади. Жумладан, даромад ва харажатлар, қарздорлик, кредитлар бўйича мажбуриятлар ва бошқа статистик маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилади.
Коронавирус пандемияси бошланишидан олдин бир кеча-кундузда 181 мингта рейс амалга оширган авиакомпаниялар ҳозирда кунига 118 мингта рейсни амалга оширишмоқда.
Май ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 1,1 баробарга пасайди.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 3,306 трлн сўмга тенг бўлди. Ушбу маблағлар Тошкент ҳокимлиги бюджетини қўллаб-қувватлаш, Президент мактабларини қуриш, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сурхондарёда касалхоналар ҳамда карантин марказлари қуриш ва бошқа мақсадларда сарфланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг