UzAuto Trailer компанияси КАМАЗ ИЧАЖ ва «КАМАЗ-ЛИЗИНГ» билан ҳамкорликда «3 таси 1 да» Мега акцияси бошланганлигини эълон қилади ва автосамосвалнинг энг машҳур модели — КАМАЗ 6520−1043ни фойдали шартларда сотиб олишни таклиф этади.

Ушбу акция Сирдарё ва Бухоро вилоятларидаги фавқулодда ҳодисалар оқибатини тезкор бартараф этиш дастурлари доирасида қатнашаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистоннинг барча минтақаларида урбанизация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида, шунингдек пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилмоқда.


Самосвалга чегирма — 72,0 млн. сўм, унинг акция доирасидаги нархи 598 млн. сўм, ҚҚС билан (стандарт нархи — 670 млн. сўм).

«Пулини тўлаб, техникани ҳозироқ олиб кетинг, вақтингизни харидда тежаб, бизнесга сарфланг! Бошқалар импортдан олиб келгунча — Сиз ишни пишитиб қўйган бўласиз», — дейилади компания хабарида.

Ишлаб чиқарувчидан лизинг

Дастлабки тўловни (бўнакни) тўлаб, техникани бир соат ичида олиб кетиш мумкин. Бунда, комиссия — 0%.

  • Лизинг муддати — 36 ойгача;

  • Якуний ставка қолдиқ қийматга йиллик 16% — сўндириш бир текисда ё камайиб бориш тартибида;

  • Бўнак тўлови — 25%дан бошлаб;

  • Битимни расмийлаштириш ва ҳужжатлар тақдими — онлайн тарзда.


Бепул техник хизмат кўрсатиш

Компаниянинг хабарида таъкидланишича, битимга бонус сифатида, мижоз умумий қиймати 15 млн сўмлик 8 та бепул техник хизматга (ТХ) эга бўлади, улардан 1 йил ёки 60 000 км юриш давомида фойдаланиш мумкин. Улар ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • Барча мой ва суюқликларни алмаштириш;
  • Барча фильтрларни алмаштириш;
  • Тўлиқ сервис консультацияси.


UzAuto Trailer акция таклифлари ўзаро жамланишини ва бу билан ўз мижозларига уч карра қўпроқ фойда таклиф этишини таъкидлайди.

Акция 2020 йил 1 августгача давом этади.

«Биз расман эълон қиламиз: Сиз юқорида ўқиганларингизнинг барини алдовсиз ва мураккаб таомилларсиз қўлга киритасиз», — дейилади хабарда.

Қўшимча маълумот олиш учун ягона call-марказ (+99871) 202−88−66 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Сайт: uzautotrailer.uz

Facebook: facebook.com/UzautoTrailerKAMAZ/

Telegram: t.me/uzautotrailer_official

Instagram: instagram.com/uzautotrailer_kamaz/

Реклама ҳуқуқи асосида