Coca-Сola Ichimligi Uzbekiston маъсулияти чекланган жамияти оммавий савдолар асосида хусусийлаштиришга тайёрланилмоқда, дея хабар берди давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.

«Бу жараёнга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвестиция воситачилари ва аудиторлик компанияларини жалб этиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Coca-Сola Ichimligi Uzbekiston корхонасига 1993 йилда асос солинган. Ҳозирда ушбу МЧЖнинг 57,118 фоиз улуши «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига,42,882 фоизи эса «The Coca-Cola Export Corporation» (АҚШ) компаниясига тегишли. Компания мамлакат бўйлаб ўзининг учта заводига эга: Тошкентда, Наманганда ва Урганчда.

Coca-Сola Uzbekistan компаниясини хусусийлаштириш 2018 йилдан бери режалаштириб келинмоқда, бироқ шу кунгача амалга ошгани йўқ.