АҚШ миллий валютасининг расмий курси 16 сўмга қимматлаб, жами 10 262 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бир оз арзонлади.
Деҳқонобод калий заводи атроф-муҳитга келтирган зарари учун қўшимча 855,5 млн сўм миқдорида компенсация тўлайдиган бўлди.
Пойтахтда электр энергиясини ҳисобга олиш тизими маълумотларини қайта ишлаш маркази очилди. Унинг вазифаси — кўп тарифли абонентлар ҳисобини юритиш, қарздор истеъмолчиларни тармоқдан автомат равишда узиш ва уларни такрор улаш кабилардан иборат.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар сони 2 млн нафардан кўпроқни ташкил этиб, уларнинг ярмидан зиёдроғи норасмий ишлайди.
Август ойига қадар Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан бери 5,6 млрд долларга кўпайиб, 34,7 млрд долларга етди.
Илгари Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори бўлиб ишлаган Дилшод Икромов Ахрор Маҳмудов ўрнига Uzcard компаниясининг раҳбари бўлди.
UzAuto Motors автомобиллар нархларини 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширгани аниқланди. Компанияга нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиш ва автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилди.
1 сентябрдан ҳожатхоналар билан таъминланмаган АЁҚШларга нефть маҳсулотлари ва газ етказиб бериш тўхтатилиши, улар лицензияси бекор қилиниши мумкин. Улар ушбу талабни 1 мартга қадар бажаришлари керак эди, бироқ муддат узайтирилди.
Январь-июль ойларида аҳоли томонидан банкларга 2,5 млрд доллар сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўп. Сотиб олинган валюталар ҳажми эса 2 млрд долларга тенг.
Долларнинг расмий курси деярли 15 сўмга қимматлаб, жами 10 246 сўм этиб белгиланди. Бу АҚШ миллий валютасининг учинчи ҳафта ошиши. Евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида француз компанияси консорциуми бўйича «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро курорти ташкил этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 480 млн доллар бўлиб, шундан 280 млн доллари тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобланади.
Коронавирусга қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги давлат бюджетидан 706 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш таклиф этилди. Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларига режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши октябрь-декабрь ойлари учун тўхтатиб турилади.
Президент бош вазир ўринбосарига ҳар бир ҳудудда «саноат кластерлари» ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Хусусан, Наманганда тўқимачилик, Навоийда қурилиш материаллари, Тошкент вилоятида фармацевтика, пойтахтда электроника ва мебель бўйича «саноат кластерлари»ни ташкил этиш мумкинлиги таъкидланди.
Ярим йил давомида Монополияга қарши курашиш қўмитасига субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки уларнинг акцияларини олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 64 та мурожаат келиб тушган. Умумий ҳажми 1 трлн сўмга тенг бўлган ушбу битимларнинг 47,3 фоизи хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 10 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 7,8 трлн сўмга тенг бўлди. Энг кўп маблағ — жами 4,56 трлн сўм ижтимоий соҳа ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш соҳасига йўналтирилди.
Ўзбекистонда камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш тизими жорий этилади. Бу тизим вилоят, туман (шаҳар) ва маҳаллалар даражасидаги касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ҳамда нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ўз ичига олади.
1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондан рухсатномасиз 100 млн сўмгача (9750$), декларациясиз эса 70 млн сўмгача (6800$) эквивалентидаги нақд чет эл валютасини олиб чиқиш ва мамлакатга олиб кириш мумкин бўлади.
Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шисинь Чен Осиё мамлакатларига пандемия сабабли юзага келган инқирозни енгишда ёрдам берадиган тўртта йўналишни таклиф қилди. Улар орасида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳалари ҳам бор.
Олдинроқ Uzcard компаниясининг 75 фоиз акциясига эга бўлган Ойбек Турсунов ҳозирда компания таъсисчиларининг рўйхатида йўқ. Эндиликда акцияларнинг 51 фоизи «Ўзмиллийбанк»га, 6 фоиздан акция «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака» банк, Ипотека-Банк ва «Алоқабанк» банкларига тегишли бўлса, қолган 25 фоиз акциялар жисмоний шахсларга тегишли.
Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий фаолликнинг секинлашуви иш ҳақи миқдорларининг пасайишига олиб келди. Жумладан, 1 млн сўмгача маош оладиганлар сони 100 минг кишига кўпайиб, 1,77 млн нафарга етди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг