Вазирлар Маҳкамасининг 10 августдаги қарори билан жисмоний шахслар томонидан хорижий нақд пул валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, 100 млн сўмгача эквивалентдаги нақд хорижий валютани мамлакатдан ҳеч қандай рухсатномасиз олиб чиқиш мумкин бўлади. Шунингдек, 70 млн сўмгача бўлган эквивалентдаги маблағлар учун декларация талаб қилинмайди. Ҳужжат қабул қилинган вақтда бу мос равишда 9750 ва 6800 долларни ташкил этади.

Бунга қадар мамлакатдан рухсатномасиз 5000 АҚШ долларигача, декларациясиз эса 2000 долларгача миқдордаги нақд хорижий валютани олиб чиқиш мумкин эди.

Қарор 1 сентябрдан кучга киради.